Жогорку Кенеш депутати Азамат Арапбаев қидирувдаги собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан Истанбулда учрашганини рад этди.
«Мен Истанбулда транзит билан юргандим. Мени Сапар Исаков билан учрашувим ҳақидаги маълумот эртак. Қайсидир Шаҳризода буни ўйлаб топган», — деб билдирди депутат Vesti.kg нашрига.
Аввалроқ Reporter.kg нашри шахсий манбааларига таяниб, Арапбаев биргаликда бизнес-манфаатларни муҳокама қилиш мақсадида Исаков билан учрашган деб ёзган.
Сапар Исаков — Бишкек ИEМни реконструкциялашдаги коррупция бўйича 2019 йили айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ ўтган йили 6 октябрда оммавий тартибсизликлар вақтида қамоқдаги собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва сиёсатчилар билан бирга бўшатилган. Бу воқеадан кейин у қочиб кетган, махсус хизмат уни қидирувга берган.
Азамат Арапбаев ким?
Азамат Арапбаев — КСДП фракциясининг парламентдаги депутати. Парламент сайловида у «ҳукуматнинг» «Биримдик» партиясидан номзод бўлган — рўйхатда 19-рақамда бўлган.
Арапбаев «Биримдик» партиясининг Ўш шаҳридаги штабини бошқарган. Маҳаллий журналистлар бу штабда давлат ва муниципал ходимлар йиғилганига гувоҳ бўлишган. Кейинчалик жамоатчиликда ҳукумат партия «маъмурий ресурсдан» фойдаланмоқда деган гумон пайдо бўлган.
Кейин «Мекеним Кыргызстан»нинг номзоди Шайлообек Атазов фейсбукда Арапбаевни «Ўшда муниципал хизматларнинг ишчиларига босим кўрсатиб, паспортларни йиғмоқда» деб айблаган. Шунингдек, у агар Арапбаев тўхтамаса «ёшлар ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ёқамиз» дейишаётганини ёзган.
Шундан сўнг Ўш шаҳар милицияси Атазовни «профилактик сўзлашувга» чақириб, «Оммавий тартибсизлик» моддаси бўйича судгача текширувни бошлаган.
Ўша вақтда Ўш ШИИБи Атазов ёзган «босим ўтказиш ва паспорт йиғиш» факти бўлиб бўлмаганини текширишга қарор қилган — милиция «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича судгача текширув бошлаган.
Аввалроқ «Азаттык» депутат «Гром» деган кузатув агентлигига ва номи шундай спорт клубга эгалик қилишини ёзган. Бироқ Арапбаев ўзи бу маълумотни рад этган.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг ноябрида қўшиқчи-қизиқчи Жанибек Аттокуров «Араван» цемент заводининг ишини танқид қилгани учун таҳдид бўлаётганини билдирган. Завод Арапбаевнинг аёли Нурсауле Арапбаевага тегишли.
Аттокуров уни ишхонанинг етакчиси ва ўша вақтда Ўш шаҳар кенгашининг депутати Данияр Атабаев қўрқитган деб билдирган. Бундан ташқари, қўшиқчи уни сўкиб, опасини уйини ёқиб юбораман деб қўрқитган Атабаевнинг миш-миш сўзларини эълон қилган.