Чегара можароси, савдо алоқаси. Жапаров Путин билан қайси мавзуларни муҳокама қилди?

327

Садир Жапаров 24 майда Сочи шаҳрида Россиянинг президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди. Давлат раҳбарлари минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида

Улар 28-30 апрелда бўлган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувни ва унинг натижасида Баткен вилоятининг чегарага яқин қишлоқларидаги бузилган инфраструктурани, тура-жойларни қайта тиклаш, жабрланган маҳаллий турғунларга ёрдам бериш чораларини муҳокама қилишди.

Путин Россия вазиятни хавотир билан кузатиб турганини таъкидлади. Унинг айтишича, Россия Федерацияси икки томоннинг барча баҳсли масалаларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш ниятини қувонч билан қабул қилган.

«Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги муҳим масалаларни ҳал қилишга биз имкони борича ҳаракат қиламиз. Бу одамларнинг ҳаётига боғлиқ эканини тушуниб турибмиз, биринчи навбатда Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам — улар [мамлакатлар] одамлар ҳақида ўйланишади. Масалани ҳал қилишда икки томоннинг ҳам манфаатига тўғри келган, узоқ муддатли режа ишлаб чиқиш керак. Биз ҳам бунга интилиб, ҳар томонлама қўллаб турамиз», — деб қўшимча қилди Путин.

Иқтисод ҳақида

Путин икки мамлакат ўртасидаги муносабат мустаҳкамланиб, ривожланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, Россия Қирғизистоннинг айланмасида «биринчи ўринни ишончли» эгаллаб туради.

«Бироқ ўтган йили пандемия оқибатида савдо анча пасайди. Жорий йилнинг биринчи кварталида товар айланиши 6% га кўтарилганини сездик. Бундай яхши тенденцияни фаол иш олиб борган ҳукуматлар аро комиссиянинг ёрдами билан сақлаб қолишимиз керак», — деди Путин.

COVID-19 пандемияси ҳақида

Путин Россия билан Қирғизистон пандемияга қарши курашда ўзаро боғланиб, курашаётганини билдирди. У Россия Қирғизистонга тест-системаларни, вирусга қарши дори-дармонларни ва вакциналарни етказишни қўллаган ва бундан кейин ҳам қўллаш ниятидалигини таъкидлади.

«Бизни экспертлар дунёга машҳур бўлган “Sputnik V” вакцинасини Қирғизистонда ишлаб чиқариш имконини излашмоқда», — деди Россия президенти.

Президент Садир Жапаров Россияни «COVID-19 пандемияси бошлангандан бери кўрсатган ёрдами учун», бундан ташқари қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга эътибор қаратиб, хавотир бўлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

У Қирғизистон Россия билан диалогни бундан ҳам ривожлантириш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашни кўзлаётганини таъкидлади.

Россияга сафар

24 майда президент Садир Жапаров Россиянинг бошчиси Владимир Путин билан учрашиш учун Сочи шаҳрига келган.

«Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалаларини, Қирғизистон билан Россиянинг алоқасини ривожлантириш келажагини, Евросиё иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш, шунингдек минтақадаги хавфсизликни, ЖХШТ, МДҲ ва ШҲТ асосидаги хавфсизликни муҳокама қилишади», — деб билдиришган Жапаровнинг матбуот хизматидан.

Улар коронавирусга қарши курашиш чоралари билан рус вакцинасини Қирғизистонга олиб келиш масаласини ҳам муҳокама қилишлари айтилган.

Қирғизистондан борган делегациянинг таркибида Жапаровни президентлик маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари Дастан Дуйшўкеев, Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ва Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара-Клара Самат бор.

Садир Жапаров 18 майдан бошлаб чет давлатларига сафарга чиқиш олдидан изоляцияга кетган: Россияга, Тожикистонга ва Туркияга.

Чегара масаласи

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида чегара масаласи бугунги кунгача муҳимлигича қолади, чегарани делимитация ва демаркация бўлмаган ҳудудларида ҳар йили можаро чиқади. Охирги марта, аниқроғи, 2021 йилнинг апрелида қирғиз-тожик чегарасида қуролли низо бўлган.

«Кўздан ёш эмас, қон оқади». Тожик агрессиясининг қурбонларига бағишланган онлайн-эсталик

Баткен вилоятидаги можаро 28 апрелда Қирғизистон билан Тожикистон фуқаролари бир-бирига тош отишидан бошланган. 29 апрелда икки ўлканинг ҳарбийлари қуролдан фойдаланишга ўтишган.

Дастлабки маълумотга кўра, чегарадаги можаро тожик томон «Головной» сув тақсимлаш каналида видео камера ўрнатишидан кейин чиққан.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, чегарадаги жанжалда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 154 яраланган. Бундан ташқари, чегарага яқин қишлоқларнинг 40 мингдан ортиқ турғуни эвакуацияланган.

Тожикистон томондан ҳалок бўлган ва яраланганлар ҳақида маълумот 6 майда маълум қилинган. Қўшни давлатнинг маълумоти бўйича, қуролли низода умумий 19 киши ҳалок бўлиб, 87 тожикистонлик яраланган.