Давлат молия назорат хизматининг статс-котиби Жилдиз Нурматова «товламачлик»да гумонланмоқда

280

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат молиявий назорати хизматининг статс-котиби Жилдиз Нурматовани «фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олди.

Маълумотга кўра, Нурматова 2020 йилнинг октябрь ойида «Ж.И.» исмли фуқаронинг ишончига кириб, лавозимидан фойдаланиб 22 700 АҚШ доллари олган. Гумондор жабрланувчига тегишли компаниянинг товарларини ва хизматларини сотиб олиш бўйича тендерга қатнашиш учун зарур шароитлар яратиб беришни ваъда қилгани айтилди.

«Шу билан бирга у кўрсатилган моддий ёрдам учун ариза эгасига давлат ишига ўрнашишда ҳар томонлама ёрдам беради, у бюджет маблағлари ҳисобидан чет ўлкага тез-тез иш сафарлари билан бориб туради. Ноқонуний ҳаракатларини яшириш учун Жилдиз Нурматова насияга олинган маблағларни қандай мақсадда фойдаланганини кўрсатувчи тегишли шартномаларни тузган», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

Жабрланувчи Нурматованинг ҳаракатлари сабаб махсус хизматга ариза билан мурожаат қилиб, бу факт «Фирибгарлик» моддаси билан судгача текширувга олинган.

Нурматованинг иш кабинети ва уйини текширув вақтида турли давлат органларига ва тижорий тизимларга тегишли муҳрлар топилган. Улар қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш учун фойдаланилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қонунийлиги шубҳали бўлган товар етказиш ва хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартномалар топилган.

Ҳозирда МХДҚ Нурматова алоқадор бўлган бошқа ноқонуний фактларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Махсус хизмат 20 майда Министрлар кабинети раҳбарининг ўринбосари Азамат Дийканбаевни қўлга олди. У «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширган чет эллик компанияга лойиҳа бўйича шартнома муддатини узайтириш масаласини ижобий ҳал қилиш учун «йирик миқдорда пора талаб қилишда» гумон қилинмоқда.