Садир Жапаров билан Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви 24 майда Сочида бўлади. Путин учрашув қачон ва қаерда бўлишини Москва шаҳрида чет ўлкалик элчиларга ишончномаларни топшириш маросимида билдирди.
Унинг айтишича, Россия билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Сўзлашувлар мана шу мавзулар атрофида бўлади.
«Бизни мамлакатларимизни умумий тарих бирлаштириб туради. Бир-биримизга ўзаро ишонч ва ҳурматдамиз. Россия билан Қирғизистон савдо-иқтисодий, ҳарбий-техника, маданий-гуманитар ва бошқа тармоқларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади. Биргаликда евросиё интеграциясини ривожланишига ёрдамлашяпмиз. Садир Жапаров билан 24 майда Сочида ўтувчи учрашувда шу мавзуларнинг ҳаммаси бўйича мазмунли сўзлашувлар бўлади», — деб билдирди Путин.
Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара-Клара-Самат Путинга ишонч ёрлиғини топширди. У мазкур хизматга 2021 йилнинг 22 февралида тайинланди.
Қирғизистон президентининг матбуот хизмати 17 майда Жапаров «олдиндаги халқаро тадбирлар сабаб» вақтинча масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.
Россия ва қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Қирғиз-тожик чегарасида 28-30 апрелда қуролли жанжал бўлган. Дастлабки маълумотлар бўйича, низо чиқишига тожик томоннинг Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойдаги симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилгани сабаб бўлган.
Можаро қуролли тўқнашувга айланиб, Қирғизистондан 189 киши яраланган. Уларнинг орасидан 36 қирғиз фуқароси ҳалок бўлган. Ўлганларнинг орасида 12 ёшли ўсмир қиз ва 4 ёшли бола ҳамда уч нафар ҳарбий бор. Тожик томондан эса 19 киши ҳалок бўлиб, 87 киши яралангани айтилган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда чегарага яқин қишлоқларнинг инфраструктураси жабрланган: 100дан ортиқ уйлар бузилиб, мактаб, бола боғча ва бошқа бинолар ёнган.
Воқеада Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков президент Владимир Путин Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара можаросида воситачи ролини бажаришга тайёрлигини билдирган.
Кейин Путин чегара можаросини Тожикистон президенти Эмомали Рахмон муҳокама қилган. У 9 майда Москвага иш сафари билан борган. Унда Россия президенти билан бўлган учрашувда Рахмон «барча низоларни музокара йўли билан ҳал қилишдаги Тожикистоннинг доимий позициясини» таъкидлаган эди. Кремлнинг матбуот хизмати Путин билан Жапаровнинг учрашуви режалаштирилмаганини айтган.
Эртаси куни 10 майда Садир Жапаров билан Россия президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашган. Улар қирғиз-тожик чегарасидаги отишувлар боғлиқ вазиятни муҳокама қилишган. Путин Россия чегара низоларининг оқибатларини бартараф қилиш учун гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Сўзлашувлар якунида май ойининг охирида президент Садир Жапаровни Москвага иш сафари билан бориши маълум бўлган. Жапаровнинг ташрифи давомида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни ва Евросиё иқтисодий интеграциясининг муҳим масалаларини муҳокама қилишади.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлик шартнома ташкилоти (ЖХШТ), Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) минтақавий хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўтарилади. Шунингдек, томонлар коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чораларни ва Россия вакцинасини Қирғизистонга етказиш чораларини муҳокама қилади.