Қумтўр конининг фаолиятини текшираётган давлат комиссиясининг йиғинида унинг раиси, депутат Акилбек Жапаров собиқ президент Аскар Акаев билан Алмазбек Атамбаевни «сотқинликда» айблади. Сиёсатчи Темир Сариев билан собиқ премьер-министр Сапар Исаков ғазнага «438 млн доллар қарз» деб билдирди.
Жапаровнинг айтишича, Centerra Gold бунгача Қирғизистоннинг беш олтин конини, унинг ичида собиқ президент Аскар Акаев аёлининг жиянига тегишли Толдибулоқ Левобережний конини қазиш учун лицензия олган. Депутат шу сабаб Акаевнинг оиласи 55,6 млн фойда кўрган деди.
Шунингдек у 2011 йили Centerra Gold Қирғизистонга ажратган ҳомийлик пули президентлик сайловига ўтказиш эҳтимолини текшираётганини ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев сайлов учун «10 миллион доллар олган» деб билдирди.
«Комиссия жуда қизиқ фактни топди. 2011-2012 йиллари Centerra Gold ҳомийлик маблағини қонунларни бузиш йўли билан ўтказган. У марказий ғазначилик тизимидан ташқари фойдаланилган. 2011 йили сентябрда Centerra компанияси Фуқаровий турар-жой департаменти ҳисобига РСК банки орқали 10 миллион доллар ўтказган. Унга қуриладиган объектларнинг рўйхати премьер-министр Алмазбек Атамбаев томонидан 13 сентябрда тасдиқланган. Бу президентлик сайловигача ва ташвиқот вақтида бўлган. Centerra Қирғизистоннинг сиёсий жараёнларига аралашган, давлат раҳбарини сайлашга таъсир қилган», — деди у.
Бундан ташқари у Қирғизистон «Қумтўр» компанияси сабаб зарарга учрагани учун Темир Сариев ва Сапар Исаков 438 млн $ қарз деб билдирди.
Унинг айтишича, Сариев ўша вақтдаги Қумтўр бўйича комиссиянинг раиси ва иқтисод вазири бўлган вақтда Centerra Gold компанияси 6 миллиард 698 миллион 900 минг сом даъво қилиб, бироқ уни ундира олмаган. Сапар Исаков премьер-министр бўлганда йўқотишлар 377,8 млн $ тузган.
«Қирғизистоннинг 2013-2020 йиллардаги умумий йўқотишлари 438 миллион долларни ташкил қилди. Бу сўзлашувлар жараёнига қатнашган ва давлат манфаатига қарши шартномаларга қўл қўйган одамлар ҳисобидан олиниши керак», — деди Жапаров.
«Далилсиз маълумот тарқатди»
Жапаровнинг билдирувидан кейин Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сеид Атамбаев унга жавоб қайтарди. У Жапаров туҳмат қилаётганини айтиб, уни «бети йўқ» деб атади.
«Акилбек Жапаров деган ўтда куймаган, сувда чўкмаган бир киши бор. Келган ҳукуматни ҳовлисини супуриб, эплаб бизнесини тиклаб, овқат топади. Бу киши ҳозир менинг қамоқда ётган отамни, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни «Қумтўр»га ёпиштириб, далилсиз маълумот тарқатди!» — деди у.
Бундан ташқари у Жапаровга мурожаат қилиб, «бизни уйга келиб самовар қайнатиб юрган кунингизни эсдан чиқардингизми?» деб сўради.
«Акилбек Жапаров қачонлардир сиёсат остонасида турган вақтда отамнинг ишига сичқондай (серая мышка) бўлиб келиб, эски костюм шими билан, иш сўраб, укамни боғчагача олиб борарди бечора бўлиб. Эй Акилбек Жапаров, ёшингиз бир жойга келиб қолди, «криса»дек бўлган ишингизни тўхтатмайсизми?! Ўзи ёшлар сизни ёмон кўради! [...] Уятингиз йўқ экан! Энди турмада ўтирган кишини тепкилаяпсиз! Қисқаси эркак эмас экансиз!» — деб ёзди у.
«Жапаров ҳам жавобгар»
Шунингдек Акилбек Жапаровнинг билдирувига собиқ иқтисод вазири ва «Қумтўр» бўйича комиссияни 2012 йили бошқарган сиёсатчи Темир Сариев ҳам жавоб берди. У Жапаровнинг сўзларини инкор қилиб, «юзим ёруғ» деб билдирди.
Сариев фейсбук саҳифасига видеомурожаат жойлаб, ўзи бошқарган вақтдаги комиссиянинг ҳисоботини кўрсатди.
Унинг айтишича, 27 кишидан иборат комиссияни бошқаришни ундан ўша вақтдаги премьер-министр Ўмурбек Бабанов илтимос қилган. Комиссия ишининг натижасида 489 бетдан иборат ҳисобот ёзилган. У «Қумтўр» бўйича 1992 йили тузилган биринчи шартномадан бошлаб 2011 йилгача барча ишлар бўйича маълумот ва анализлар бор деди Сариев.
Сиёсатчи 1992 йили Қирғизистон Cameco канадалик компанияси билан 916 тонна олтин захираси бор «Қумтўр» ишхонасини тузишганини билдирди. Унинг бошқарув тизимининг учдан иккиси Қирғизистонга, учдан бири эса компанияга тегишли бўлган. Ўша йилдаги шартномага кўра, 2007 йили ишхонанинг бошқарув тизими тўлиқ Қирғизистонга ўтиши керак эди.
Бироқ 2003 йили Cameco музокара таклиф қилган. Қирғиз ҳукуматининг музокара гуруҳи тузилиб, унга Жогорку Кенешдан Акилбек Жапаров ҳам кирган. Сариев мана шу музокарадаги келишув «энг кўп зарар келтирган» деди — Қирғизистон иккидан уч акциясидан айрилган.
«Шуларнинг берган хулосаси билан қарор қабул қилиб, бизнинг иккидан учни учдан бирга алмашади. Бу мана бугун Жапаров ўзи айтгандай, ўшанда хиёнат қилиб учдан икки акциямиздан айрилганмиз. Ҳисоботда биз ёзиб қўйганмиз, энг катта зарар келтирган шу шартнома бўлган. Бу ерда Акилбек Жапаровнинг ҳам жавобгарлиги бор», — деди у.
«Қумтўр»нинг атрофидаги вазият
Бишкекнинг Октябрь туман суди 7 майда олтин ишлаб чиқарган «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор қилган. Тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига кон қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб топишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.
Судга даъво ариза билан мурожаат қилганларнинг иккиси одамни гаровга олиш бўйича айбланувчи қатори ўтган — бу ишда президент Садир Жапаров ҳам фигурант бўлган.
Centerra Gold даъвогарларнинг талабларини асоссиз деб топган.
Компания Қирғизистон ҳукумати 2017 йили Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича стратегик шартномага қўл қўйганини эслатган. Унга кўра, компания қўйилган барча даъволарни, унинг орасида музликларга йиғилган қолдиқларни атроф муҳитга келтирган зарарнинг ўрнини тўлдиришдан озод қилинган
17 майда парламентда навбатдан ташқари йиғин ўтади, унда президент Садир Жапаров ҳам Қумтўрга боғлиқ масалалар бўйича фикр билдиради.
Қумтўр Қирғизистондаги энг йирик олтин кони — унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади.