Коронавирусдан вафот этган шифокорларнинг оиласига 243 млн сом компенсация ажратилди

285

Министрлар кабинетининг (МК) раиси Улукбек Марипов COVID-19 пандемиясида жабрланган республика тиббиёт ходимларига компенсация тўлашга бюджетдан 243 млн сом ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади.

МКнинг матбуот хизмати маълумоти бўйича, пуллар вафот этган ходимларнинг оилаларига ва «қизил зоналарда» касаллик юқтириб олган тиббиёт ходимларига — 1165 одам — товон тўлашга сарфланади. Бироқ уларнинг орасидан қанчаси ҳалок бўлгани, яна қанчаси иш вақтида касаллик юқтириб олгани аниқланмаган.

Компенсация тўлиш ҳақидаги қарорга Бишкек шаҳрини ва Чуй вилоятининг ўнлаган ходимлари апрелнинг ярмида митингга чиқиб, компенсация масаласини ҳал қилишни талаб қилишгандан кейин қўл қўйилди. Улар аризаларни кўриб чиқишдаги бюрократиядан шикоят қилиб, тўловларни кўпроқ «керакли таниш-билишлари борлар» олганини айтган.

Бундан ташқари ходимлар митингга ўлка ҳудудларидаги ҳамкасблари чиқишга тайёр эканлигини маълум қилишган.

Тиббиёт ходимларига компенсация

2020 йилнинг май ойида ҳукумат қарор қабул қилиб, унга кўра ишлаётиб коронавирус юқтирган ходимларга 200 минг сомдан, бу касалликдан ўлган ходимларнинг оиласига 1 млн сомдан тўлаб берган.

Биринчи ярим йилликда товон коронавирусдан соғайган 608 шифокорга ва вафот этган 30 ходимнинг оиласига тўланган.

Шифокорлар компенсация олиш жуда қийинлигини кўп марта айтишган — бюрократия ва ҳужжат йиғишда қийинчиликлар бўлган. Бундан ташқари, коронавирусни ишда юқтириб олганини тасдиқлаш жуда қийин. Агар тасдиқлай олмаса унга товон тўланмайди.

2020 йили ёзда ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков компенсациянинг миқдорини қисқартириш ҳақидаги фармонни имзолаган. Унга кўра, агар қизил зонада ишлаётган ходимлар COVID-19 юқтириб олса, унда улар 75 минг сомдан олишади.

Вафот этган ходимнинг оиласи 2 млн 800 минг сомга яқин олади. Бу тузатишлар 2021 йилнинг 1 январида ишлаган. 2021 йили мартда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус кучайгандан бошлаб касаллик юқтирган 1,5 минг тиббиёт ходими 200 минг сомдан компенсация олганини билдирган.

Товон пули олиш бўйича аризалар коронавирусдан ўлган яна 60 ходимнинг оиласидан тушган, уларнинг орасидан 32 оилага 1 млн сомдан тўланган.

Кейин ҳукумат 1 апрелдан бошлаб оилавий тиббиёт ходимлари билан умумий тажрибадаги врачларнинг базавий маошлари икки марта кўпайтирилганини хабар қилган.

Соғлиқни сақлаш тармоғининг бошқа тармоқ ходимларининг маоши 1 июлдан бошлаб 50%га, техник ва кичик ходимларники 40%га оширилади. Бироқ ходимлар маошлар кўтарилмаганини, сабаби ҳукумат уларни қўшимча ҳақлардан маҳрум қилганини билдиришган.

Республика штабнинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг 7 майида ўлкада пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4478ни тузди. Охирги суткада 7 кишига касаллик юққан, уларнинг иккиси «қизил зонада» ишлаганлар.

COVID-19 касаллигидан қанча ходим ўлгани номаълум. Бироқ 4405 тиббиёт ходими касалликни енггани айтилган.