Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Тожикистоннинг чегарачилари Қирғизистоннинг беш чегара бекатига ўқ отганини маълум қилди. Қирғизистоннинг махсус йўналишдаги «Бўри” отряди Тожикистоннинг ҳаракатларига жавоб қилиб, Хожа-Аъло чегара заставасини босиб олди.
«Тахминан кечки соат бешларда тожик томон «Капчигай», «Миң-Булак», «Достук» чегара бекатларига, шунингдек «Кожогар» ва «Булак-Башы» чегара бекатларига ўқ отган. Минометдан отиш натижасида Баткен чегара отрядининг «Достук» чегара бекатининг биноси куйиб кетди», — деб берилади МХДҚнинг билдирувида.
Бунгача МХДҚнинг чегара хизмати Тожикистоннинг куч органлари соат 14:00да «Головной» сув тақсимлаш жойини миномет, пулемет ва автоматлардан отганини хабар қилган. Икки томоннинг тўқнашувида 26 қирғизистонлик жабрланиб, бир киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ҳукумат ва Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги чегарага яқин қишлоқлардан 848 маҳаллий турғунни эвакуация қилди. Шунингдек, тожикистонликлар Лайлак туманида ҳам отишувни бошлагани маълум бўлди.
Айни вақтда Бишкекда Баткендаги чегара муаммоси сабаб «Баткен сен ёлғиз эмассан!» номли митинг ўтмоқда. Йиғилганлар ҳукумат вакилларидан жанжал бўлган жойга бориб, муаммони ҳал қилишни талаб қилишди.
Кейинчалик митингчиларга спикер Талант Мамитов бошқа депутатлар билан чиқиб, вазият «президентнинг назоратида эканини» билдирди.
Давлат раҳбари муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш топшириғини Ташқи ишлар вазирлигига ва вице-премьер Артем Новиковга бериб, халқни «провокацияга берилмасликка» чақирди.