Қирғизистонда яшаган Улуғ ватан урушининг фахрийларига 70 минг сом миқдорида бир марта ёрдам кўрсатиш ҳақидаги буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди. Бу ҳақда президент аппаратининг матбуот хизмати билдирди.
«2021 йилнинг 1 апрелидаги маълумот бўйича Қирғиз Республикасида Улуғ ватан урушининг 146 фахрийси бор», - деб билдиришди муассасадан.
2020 йили Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан фахрийларга 75 минг сомдан берилган. Бу ташаббусни депутат Дастан Бекешев таклиф қилган.
«Фахрийлар оз қолди, Ғалабанинг 80 йиллигида уларнинг қанчаси қолиши ким билади, шу сабаб ҳозир эътибор қаратиш керак, акс ҳолда кеч бўлади», — деган Бекешев.
Ҳукумат Ғалаба куни муносабати билан фахрийларга бир марта тўланувчи ёрдамни олдиндан бериб келган, бироқ унинг суммаси анча кам бўлган — 2019 йили уларга 20 000 сомдан (286 доллар) тўлашса, 2017 йили бу сумма 15 000 сомни (214 доллар) тузган.
Фахрийларга берилувчи тўловлар
Фахрийлар олаётган доим тўланувчи ёрдам ҳам бор. Одатда пенсиядан ташқари, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб уларга ёрдам пуллар ўрнига ҳар ойда 7 000 сомлик компенсациялар ва умрбодлик 10 000 сомлик президент стипендияси тўланиши керак.
Ҳақиқатдан ҳам ёрдам пул ёки бир марта берилувчи ёрдамлар баъзан фахрийларгача етмай қолади. 2017 йили Бишкекнинг Биринчи май туман прокуратураси почта ходимлари фахрийлар ҳукуматдан бир марта берилувчи ёрдам қатори олиши керак бўлган деярлик 1,5 млн сомни ўзлаштириб олишганини аниқлаган. Унда ҳукумат ҳар бир фахрийга бир марта берилувчи ёрдам пул деб 15 000 сомдан берган эди.
Иккинчи жаҳон уруши ва Улуғ ватан уруши
Улуғ ватан уруши 1941 йили 22 июнда немис армияси Совет иттифоқи чегарасини бузиб ўтгандан кейин бошланган. Тўрт йил давом этган уруш давомида Совет иттифоқидан 27 млн одам ҳалок бўлган.
Уруш 8 май куни кечда (Марказий европа вақти билан) Германиянинг капитуляцияси билан тугаган, бироқ расмий равишда Совет иттифоқи бу ўлка билан 1955 йилдан бошлаб уруш ҳолатида турган.
Аҳамияти бўйича, Улуғ ватан уруши — бу 1939 йили бошланиб, 1945 йили 2 сентябрда тугаган Иккинчи жаҳон урушининг бир қисми. Улуғ ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин турғуни қатнашиб, уларнинг орасидан деярлик 100 минги уруш майдонида ҳалок бўлган. Уруш вақтида 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган, уларнинг орасида 72си Совет иттифоқи қаҳрамони.