ТИВ ўғирлаб қайтарилган икки фуқаро бўйича Тожикистон элчисига нота топширди

309
Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев 26 апрелда Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчиси Назирмад Ализода билан учрашди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати.

Учрашувда Баткендаги Лайлак туманида Тожикистоннинг чегарачилари томонидан ўғирланиб, калтакланган икки турғуннинг масаласи бўйича Ализодага нота берилди.

«Сўзлашув давомида Нуран Ниязалиев чегарага яқин ҳудудлардаги вазиятни кескинлашишга олиб келадиган бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги зарур эканлигини таъкидлади. Қирғиз томон бўлиб ўтган воқеа ҳолатларини аниқлаш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва натижасини маълум қилиш бўйича тўхтовсиз чоралар кўришга тожик томонни чақирди», — деб берилади ТИВнинг билдирувида.

24 апрелга ўтар кечаси Эски-Оочу қишлоғида тожикистонлик чегарачилар 19 ёшдаги Дастан Ашрапов ва 21 ёшдаги Кубатбек Канибек ўғлини чодирда ухлаб ётган вақтда калтаклаб, қўшни давлат ҳудудига ўғирлаб кетишган.

Қирғизистонликлар ўша куни тожик томон билан сўзлашувлардан кейин ўлкага қайтарилган. Уларнинг танасида кўплаган жароҳатлар бор.

Қирғизистон милицияси «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Чегара масаласи

Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тортишувлар кўп йиллардан бери давом этиб келади. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 2020 йили Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида 12 жанжал бўлган. Улардан 9 воқеа қирғиз-тожик чегарасида бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, ундан 519 километри бўйича делимитация ва демаркация ишлари битган, қолган қисмлари аниқланмаган. Чегаранинг аниқланмаган участкасида сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ можаролар сабаб чегарадош қишлоқларда тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.