Республика штаб 20-апрелда ўлкада коронавируснинг 225 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 117 (икки ходим);
- Чуй вилоятида — 82 (икки ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 12;
- Жалолобод вилоятида — 5;
- Норин вилоятида — 4;
- Ўш вилоятида — 4;
- Талас вилоятида — 1.
Шунингдек ўтган суткада 173 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 108, Чуй вилоятида — 51, Иссиқкўл вилоятида беш, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида учтадан, Баткен вилоятида икки ва Жалолобод вилоятида бир киши касалликдан соғайди.
Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида биттадан бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 92 320га етди — уларнинг орасида 4 360 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 87 229 бемор соғайиб, 1 557 киши ўлди.
Бугунги кунда 1 236 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 49 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 1 324 киши уй шароитида даволанмоқда.