Охирги суткада коронавируснинг янги 221 ҳолати аниқланди, олти бемор вафот этди

269

Республика штабдан 19-апрелда коронавируснинг янги 221 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 158, клинико-эпидемиологик тасдиқлангани — 54.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 152;
  • Чуй вилоятида — 22;
  • Ўш шаҳрида — 4;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Иссиқкўл вилоятида — 18;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Норин вилоятида — 12.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 92 095га етди.

Бир суткада 149 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 101, Чуй вилоятида — 34, Ўш шаҳрида — уч, Жалолобод вилоятида — тўққиз, Норин вилоятида — икки бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 87 056 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1246 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 311 киши оғир, 53 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 270 киши даволаняпти.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3069.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — икки, Чуй вилоятида — тўрт COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 555 киши ўлди.

Шунингдек, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида ишлаган икки тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 356га етди, улардан 4 272 ходим касалликни енгди.