Президентнинг Жогорку Кенешдаги собиқ мухтор вакили Курманбек Дийканбаевнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. Бу ҳақда Бишкекнинг Биринчи май туман судидан «Клооп»га билдиришди.
«Суднинг 1 апрелда чиққан қарорига кўра, Дийканбаев 24 майгача уй қамоғида бўлади», — деб билдирди Биринчи май туман суди.
Дийканбаевнинг иши
Дийканбаев 2020 йилнинг 24 ноябрида «Лавозимни суиистеъмол қилишда» гумон қилиниб қўлга олинган. У МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган.
Президентнинг матбуот хизмати 27 ноябрда Дийканбаев берган аризаси асосида эгаллаган хизматидан бўшатилганини билдирган. Тегишли фармонга ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қўл қўйган.
МХДҚнинг маълумоти бўйича, Дийканбаев 2020 йили октябрда сайлов жараёни вақтида «сиёсий партиялардан бирининг манфаатини кўзлаб», давлат ишхоналаридан бирининг етакчисини ишдан бўшатаман деб таҳдид қилиб, 7 млн сом беришга мажбур қилган.
Муассасанинг маълумотига кўра, Дийканбаев бу пуллардан сайловолди кампанияда, сайловчиларнинг кўп овоз олишини таъминлашда фойдаланган.
Дийканбаев ким?
Курманбек Дийканбаев президентнинг Жогорку Кенешдаги мухтор вакили бўлиб 2018 йили тайинланган, у 4 октябрдаги сайлов вақтида депутатликка отлангани сабаб ўз мажбуриятларини бажаришни вақтинча тўхтатган.
Парламент сайловига Дийканбаев «Биримдик» партияси билан рўйхатда 58-рақамда келган. «Биримдик» сайловда кўп овозга эга бўлиб, олдинги ўринга чиққан, бироқ 6 октябрдаги сайловнинг натижасидан норози бўлганларнинг акцияси Оқ уйни босиб олиш билан тугиб, МСК сайлов натижасини бекор қилган.