«Клооп» сайловдаги қонун бузарликлар базасини эълон қилади

393

11 апрель якшанба куни ўлка бўйича маҳаллий кенгашларни сайлов ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтди. Деярлик барча сайлов участкаларида «Клооп»нинг 3 мингга яқин кузатувчиси сайлов жараёнида иштирок этди.

Биз Қирғизистон бўйича сайлов участкаларида 800дан ортиқ қонунбузарликни рўйхатга олдик. Уларнинг орасида АСУларнинг ишдан чиқиб қолиши, улардан нотўғри фойдаланиш, шунингдек сайлов участка сайлов комиссиялари аъзоларининг қонун бузишлари энг кўп аниқланган.

Шунингдек, бизнинг кузатувчилар участкадан ташқарида ташвиқот, сайловчиларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва овоз сотиб олиш фактларига гувоҳ бўлишди.

Бу қонун бузишлар билан нотўғри ҳаракатларнинг ҳаммасини биз жонли эфирда тайёрладик. Уни ҳозир ҳам кўрсангиз бўлади. Бироқ адолат ўрнатиш учун булар етарли эмас.

Уларнинг кўпи бўйича биз юристлар билан бирга аризалар ёздик. Аризаларни олдин ҳудудий сайлов комиссияларига, сўнгра Марказий сайлов комиссиясига топширамиз.

Сиз ҳам сафимизга қўшила оласиз

Сиз ҳам адолат ва холисликни талаб қилишингиз мумкин, биз маълумот базамизни очиқ эълон қиламиз! Бизнинг базада ўлканинг етти вилояти бўйича юзалаган қонун бузишларнинг далиллари йиғилган. Мазкур база мунтазам янгиланиб борилади.

Сиз биз билан биргаликда очиқ сайлов учун курашиб, ҲСК ва МСКга шикоят қила оласиз. Улар қонунбузарликларни текшириб, уларнинг ҳар бири бўйича жавоб беришга мажбур.

Базани кўриш

Кимлар ариза бера олади?

Аризани партиялар, номзодлар, участкаларда рўйхатга олинган сайлов штаблари ёки кузатувчилар бера олади.

Сиз ҲСКлардан ва МСКдан қонун бузишларни кўриб чиқишини ва бошқа кўплаган нарсаларга эътибор беришни талаб қила оласиз. Масалан, бюллетенлар дасталаб ташланган участкаларда овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилса бўлади. Шунингдек, сайлов участкаларининг айрим холис бўлмаган аъзолари устидан ҳам шикоят қила оласиз — уларга ҳайфсан берилиши мумкин.

УСК аъзоларининг ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, улар фирибгарликка боришган бўлса — бу комиссияни тарқатилишини талаб қила оласиз. Бу ҳолда улар кейинги сайловда ишлай олмайди ва келажакда сайлов шаффофроқ бўлади.

Бунинг устига овоз сотиб олиш, бюллетенларни дасталаб урналарга солиш ва жиддий қонун бузишлар кузатилган сайлов участкаларида сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қила оласиз.

Мен оддий фуқароман. Мен ҳам сизнинг базангиз орқали арзлана оламанми?

Агар бу ҳолатларнинг қайси бири сизга тегишли бўлса ва ҳуқуқингиз бузилса — масалан, суратдаги чегараларнинг бири сизга тегишли бўлса, даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин. Уни тез орада электрон формада ёки ҲСКга бориб ёзма равишда ёзсангиз бўлади.

Бироқ, сиз барча қонун бузишлар бўйича аризаларни топшира олмаймиз, сабаби уларнинг ҳаммасини сизга бевосита алоқаси йўқ.

Бу амалга ошадими?

2021 йилнинг 10 январида ўтган президентлик сайловида ҳам бизнинг кузатувчилар юзлаган қонунбузарликларни рўйхатга олишган. Ундаги бузишлар ҳам кўпроқ АСУларнинг ишдан чиқиши билан овоз беришнинг яширинлигига боғлиқ бўлган.

Президентлик сайловида биз ўлка бўйича 210 участкада «Сайлов ҳақидаги» қонун қўпол равишда бузилгани аниқланган эди. Улар бўйича юристларимиз ўлка бўйича 40 ҳудудий сайлов комиссиясида 40 ариза беришган.

МСК Ўш шаҳрида бир участкадаги сайлов натижасини бекор қилган, бироқ бошқа участкаларда УСКларнинг айрим ёмон ниятли аъзолари бундан кейинги сайловларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қолганларига ҳайфсан эълон қилинган.

Ўша вақтда кузатувчиларимиз аниқлаган қонунбузарликлар бўйича биз фақат ўзимиз шикоят қилганмиз. Бироқ ҳозирда сиз бизнинг сафимизга қўшилиб, сиз ҳам ҳақиқатни талаб қила оласиз. Агар биз кўпчилик бўлсак, сайловларда адолат бўлишига эриша оламиз.