Охирги суткада коронавируснинг янги 161 ҳолати қайд этилди, уч бемор вафот этди

293

Республика штабдан 7 апрелда коронавируснинг янги 161 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 97;
  • Чуй вилоятида — 46;
  • Ўш шаҳрида — 6;
  • Талас вилоятида — 3;
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Иссиқкўл вилоятида — 7.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 89 438га етди.

Бир суткада 108 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 67, Чуй вилоятида — 32, Норин ва Жалолободда — иккитадан, Иссиқкўл вилоятида — тўрт ва Баткен вилоятида — бир бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 85 496 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 690 бемор даволанмоқда. Улардан 147 киши оғир, 23 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 623 киши даволанмоқда.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлиллар сони — 4 967.

Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — икки, Чуй вилоятида — бир COVID-19ни юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 512 киши вафот этди.

Шунингдек, сўнгги суткада саккиз тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан — уч, Ўш шаҳридан — икки ва Чуй, Иссиқкўл, Талас вилоятларидан — биттадан ходим коронавирусга чалинди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 282га етди, уларнинг орасидан 4 215 тиббиёт ходими соғайди.