Суд экс-вице-мэр Алимкуловни икки ойга тергов қамоғига ҳибсга олди

307

Собиқ вице-мэр Азиз Алимкулов икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига Бишкекнинг Биринчи май туман судидан билдиришди.

Суддан билдришларича, Алимкулов бўйича қарор 2-апрелда чиққан. Собиқ вице-мэр шаҳарнинг №1 тергов қамоғида 2021-йилнинг 31-майигача қамоқда бўлади.

31-мартда Ҳарбий прокуратура Алимкуловни ва МХДҚнинг бир ходимини лавозимни суистеъмол қилишда гумон қилиб ушлаган.

Тергов версияси бўйича, қўлга олинганлар ўзларига қарашли одамларнинг номига ер участкаларни ноқонуний равишда расмийлаштириш мақсадида Бишкек мэриясининг айрим ходимларини босимга олишга. Алимкулов 2021-йилнинг февраль ойида ишдан бўшатилган.

Унда мэриядан Алимкулов бошқа ишга ўтгани сабаб ишдан кетганини маълум қилган, бироқ қайси хизматга ўтказилгани айтилган эмас.