«Бюджетга қўшимча даромад». Ҳукумат машина ойнакларини қоронғилатишга рухсат беришни истайди

270

Премьер-министр Улукбек Марипов 3 апрелда фейсбук саҳифаси орқали ҳукумат автомашиналарнинг олд ойналарини қоронғилатишга рухсат бериш учун қарор лойиҳаси тайёрланаётганини билдирди.

«Бунгача ҳам кўп марта муҳокама қилинган масала: автомашиналарнинг «тонировкаси» бўйича (...) бюджетга қўшимча даромад олиб келадиган воситалар бор. Шу томондан ҳам биз таклифларни тайёрлаяпмиз, яқин орада мазкур қарор лойиҳаси Жогорку Кенешга киритилади», — деди Марипов.

Шунингдек, Марипов ҳукумат бу бўйича бюджетга кириша олиб келиш томонлари ҳам қаралаётганини қўшимча қилди.

Автомашиналарнинг ойналарини қоронғилатиш масаласи Қирғизистонда кўпдан бери муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда автомашиналарнинг ён-олд ва олд ойналарини қоронғилаштиришга рухсат берилмайди, орқа ойналарини қоронғилаштирса бўлади. Тўлиқ қоронғилаштириш махсус машиналарга ва давлат раҳбарларининг машиналарига рухсат берилган.

Автомашиналарнинг олдинги ойналари қоронғилатилган бўлса, машина эгаси учинчи категориядаги жаримага тортилади — жисмоний шахслар 5 500 сом, юридик шахслар 17 минг сом тўлашга мажбур бўлишади.

2016 йилнинг июль ойида Ички ишлар вазирлиги ойналарни қоронғилатишни тақиқлаш ташаббусини кўтарган. Қарорга мувофиқ, ҳайдовчиларга машиналарнинг олд ойнасини ва ён томондаги олдинги ойналарини махсус воситалар билан қоронғилаштиришга ёки парда тўсиш тақиқланади, агар ойналар ишлаб чиқарилган заводда қорайтирилган бўлса, уларни алмаштириш талаби қўйилган эди.

2016 йили патруль милициясининг бош бошқармаси автомашиналарнинг заводдан чиқарилганда ўрнатилган қорайтирилган ойналарини алмаштиришни талаб қилган ҳукуматнинг қарори «бекор қилинганини» билдирган.