«Ата-Журт Кыргызстан» сиёсий партияси эпидемиологик вазият ёмонлашаётганина қарамай, 3 апрелда «Жениш» майдонида юзлаган одам қатнашган концерт ташкил қилди.
«Маҳаллий кенгашларнинг депутатларини сайлаш ҳақидаги қонунда концерт ва спорт мусобақаларини ташкил қилиш тақиқланган эмас. Бундай тақиқ президентни ва парламент депутатларини сайлаш ҳақидаги қонунда ёзилган», — деб маълум қилди Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссиясидан.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги март ойининг охиридан бери Қирғизистонда COVID-19 касаллигини юқтирганларнинг сони кўпайгани ҳақида хабар бермоқда. Ҳукумат болалар майдончаларини ёпиш ва жамоат жойларида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилди.
Бунга қадар шаҳар ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб 50 кишидан ошган йиғилишларга қаршилигини билдириб келган, бироқ бу сайловолди ташвиқот жараёнида кўп сонли яшовчиларни йиғилиши тақиқланганми йўқми мерия аниқ жавоб бермаган.
«Ата-Журт Кыргызстан»
«Ата-Журт Кыргызстан» — таркибида энг кўп аъзоси бор, Қирғизистоннинг сиёсий майдонидаги энг ёш ўйинчи. Мазкур партиядан шаҳар кенгашига мингдан ортиқ номзод қатнашмоқда.
Ҳозирда партияни Айбек Маткеримов бошқаради — у 2020 йилдаги парламент сайловида «Мекенчил» партиясидан номзодини қўйган. Унда Маткеримов номзодлар рўйхатида 82-рақамда бўлган.
Бу партиянинг етти аъзоси «Мекенчил» партиясининг рўйхатида бўлган. Бу вақтгача президент Садир Жапаров «Мекенчил» партияси маҳаллий ва парламент сайловига қатнашмайди деб айтишган. Ҳақиқатдан ҳам партиянинг ўзи сайловга қатнашган эмас, бироқ унинг аъзолари Бишкек, Баткен, Бозорқўрғон, Жалолобод ва Майлуу-Сув шаҳарларининг кенгашларига номзодларини қўйишмоқда.
Бундан ташқари, Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев ҳам Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан номзодини қўйди. Ташиев ҳозирда МХДҚнинг раиси ва президент Садир Жапаровнинг яқин дўсти. Эккиси ўз даврида «Мекенчил» партиясини тузишган.
Апрелнинг бошида Ўш шаҳар кенгашига отланаётган беш партия «Ата-Журт Кыргызстан» партиясини маъмурий ресурсга ва овоз сотиб олишга айблаган.
«Аввалгидай овоз сотиб олиш бўлмоқда. Олдингидай ҳукумат вакиллари аралашиб, очиқчасига ташвиқот олиб боришмоқда. Очиқчасига жойларга шағал тўкилиб, бир ишларини бажариб беришмоқда. Ваъдаларни беришяпти. Бу қонунга қарши бўлган ҳаракатлар», — деб билдирган «Бутун Кыргызстан»нинг вакили.
МСК тегишли органлар текширув олиб боради деб ишонтирган. 26 мартда Бишкек ҲСКнинг тезкор чора кўрувчи координация гуруҳининг йиғинида «Ата-Журт Кыргызстан» партиясига нисбатан «Овоз сотиб олиш» моддаси бўйича иш расмийлаштирилгани айтилган.