Жаҳон банк Қирғизистонда коронавирус пандемиясининг биринчи йилини якунини чиқарди. Мазкур ташкилотнинг маълумоти бўйича давлат жуда «катта зарба» бўлди — инқироз нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, бошқа тармоқларга ҳам таъсир қилди.
“[…] Қирғизистон бутун дунёга қулоч ёйган пандемиядан анча жабрланди, бу салбий кўринишлар сўнгги йиллардаги давлатнинг имкониятларини кечиктириб, ортга тортиши мумкин. Дастлабки анализ кўрсатишича, коронавирусга боғлиқ пайдо бўлган инқирознинг масштаби 30 йил олдин СССР тарқалгандан кейин бўлган ижтимоий-иқтисодий катаклизм билан солиштириладиган даражада катталигини кўрсатди», — деб ёзилади баёнотда.
Жаҳон банки қандай фикрда
Жаҳон банкининг маълумотлари бўйича, COVID-19 пандемияси қирғизистонликларнинг маошларига ҳам таъсир қилди. Бунга 9,7% инфляцияни* қўшганда, бу ҳолат деярлик ҳар бир учинчи қирғизистонликни қашшоқликка олиб келди.
«2020 йили Қирғизистонда камбағалликнинг даражаси 11%га ўсди, 2019 йили бу кўрсаткич 20,1% бўлган. Бунинг натижасида яна 700 минг киши жуда фақирликда яшамоқда – аҳолининг сони 6,6 млн кишини тузган давлат учун бу жуда катта сон», — деб билдирди Жаҳон банки.
*Инфляция — узоқ вақт товар ва хизматларнинг нархларини умумий даражада ўсиши. Инфляцияда маълум бир суммадаги пулга вақт ўтиши билан оз миқдорда товар ва хизмат сотиб олса бўлади. Аниқроғи пулнинг қадрсизланиши.
Давлат бюджетининг дефицити ва ИУМга нисбатан давлат қарзининг кўпайиши каби бошқа иқтисодий муаммолар ҳам анча кўпайди.
Қирғизистонга қўллов кўрсатиш мақсадида 2020 йили Жаҳон банки аҳолининг қуйи қатламларига ва камбағал оилаларга ёрдам бериш, кичик ва ўрта корхоналарга ёрдам кўрсатиш учун 138 млн АҚШ доллари ажратган. Иқтисодни қайта тиклаш учун кўп вақт керак: республика пандемияга бўлган даражага 2023 йили қайтиб келади.
Ҳукумат қандай чора кўрмоқда?
2021 йилнинг февралида министрлар кабинети ва ҳукумат раҳбари алмашган. Янги премьер-министр Улукбек Марипов ҳукуматнинг ижтимоий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги режаси билан таништирди. Бу чорани 2021 йилнинг 1 июнигача амалга ошириш ваъда қилинган.
Унинг айтишича, ҳукумат биринчи навбатда озиқ-овқат ва ёқилғи-мойловчи воситаларнинг нархлари қимматлашини олдини олиш учун «имкони борича ҳаракат» қилиши керак. Бироқ ҳукумат раҳбарининг ваъдасига қарамай, Қирғизистоннинг Миллий банки жаҳон озиқ-овқат бозоридаги нархлар ўсиб ётгани сабаб Қирғизистонда яқин орада нархлар ошади деб тахмин қилган.
Ёқилғи моддасининг нархи дунё бўйича доимий равишда ўсмоқда — бу ҳолат асосан ёқилғи моддасини дунё бозорларига қимматлагани ва инфляцияга боғлиқ. Нефтетрейдерлар иттифоқининг директори Заур Кипкеевнинг айтишича, ёқилғи моддаси танқислиги юзага келгани сабаб, ёзда бензиннинг баҳоси 60 сомга етиши мумкин. Миллий банк 2021 йилнинг бошида инфляцияни 10% атрофида бўлади деб тахмин қилган.
«Ҳозирги иқтисодий аҳволда айрим тезлаштиришлардан кейин инфляция йил ўртасида бироз барқарорлашади ва йил якуни бўйича 10% атрофида бўлади», — деб билдиришган банкдан 26 январда.
Февраль ойининг охирида Қирғизистонда йиллик инфляциянинг кўрсаткичи 10,2% тузди.