Қирғизистон 22 мартда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал экспертлар комиссиясининг AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосасини олди. Бу ҳақда Республика иммунопрофилактика марказининг директори Гулбара Ишенаписова билдирди.
Унинг айтишича, ЖССТнинг экспертлар гуруҳи AstraZeneca вакцинасидан кейинги салбий таъсирлар одамда сурункали касалликлар бўлсагина пайдо бўлади.
«12 мартда ижтимоий тармоқларда эмлашдан ўтган одамда тромбоз [қон томирга қон уйилиб қолиши] пайдо бўлгани сабаб айрим Европа давлатлари AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди деган маълумот тарқалган.
22 мартда Қирғизистон ЖССТнинг Глобал экспертлар комиссиясининг AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосасини олди. Бу вакцина билан эмлаш таклиф қилинмоқда. Экспертлар салбий таъсирлар одамдаги сурункали касалликлар сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Биз томондан, аниқроғи Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш вазирилиги бу масалани текширишни давом эттирамиз», — деди Ишенаписова.
Қирғизистон ва AstraZeneca
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 18 мартда Sputnik нашрига берган интервьюсида Қирғизистон AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан кейинги Европада рўйхатга олинган ўлимлар бўйича текширув хулосасини кутаётганини айтган. Унинг айтишича, вакцинани текширишнинг хулосаси чиққандан кейин олиб келиш бўйича музокаралар ўтказилган.
«Агар улар [ўлганлар] AstraZeneca вакцинасидан кейин вафот этса, албатта уни рад этамиз. Сурункали касалликларни ўтиб кетишидан ёки вакцинага боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар бўлса, биз COVAX билан музокараларни давом эттирамиз. Бу ерда бошқа вакциналар ҳам бор, COVAX таклиф қилган бошқа вакциналарни ҳам қараб кўрамиз», — деган Бейшеналиев.
COVAX вакциналарини ишлаб чиқиш ва марказлаштирилган сотиб олиш ташаббуси Қирғизистоннинг коронавирусга қарши вакцинадан 1,2 млн дозасини олиш бўйича топшириғини маъқуллаган.
AstraZeneca нимага хавфли?
Вакцинани британ-швед AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан биргаликда ишлаб чиққан. 2020 йилнинг декабрь ойи бошида AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинасининг ўртача самаралилиги 70%ни ташкил қилишини айтган.
Мартнинг бошида Германия ва Франция бошчилигидаги бир қанча Европа давлатлари шу вакцина билан эмлашни тўхтатган. Бунга эмлашдан кейин айрим одамларда тромб пайдо бўлгани сабаб бўлган.
Евроиттифоқдаги эмлашни координациялаган Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) ва ЖССТ ҳозирча одам ўлимига вакцина сабаб бўлгани исботланмаганини, шу сабаб AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттирса бўлади деб билдирган.