Давлат божхона хизмати Абхазия республикасида рўйхатда туриб Қирғизистонга олиб келинган машиналарни сотиб олмасликка чақирди.
Муассасанинг матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур машиналар ЕОИИнинг товари бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ ўлка ҳудудида вақтинча фойдаланса бўлади. Шу сабаб божхона хизмати ЙҲХТБ билан биргаликда Абхазиядан келган машиналарнинг декларациясини текшириш учун рейд ўтказмоқда.
«Абхазиядан вақтинча олиб келинган машиналар ишончнома билан фойдаланилмоқда. Бу машиналарни Қирғизистон ҳудудига олиб келиб, божхона рўйхатидан ўтказмай туриб, фойдаланиш ноқонуний», — деб ёзилади божхона хизматининг билдирувида.
Маълумотга кўра, Абхазиянинг машиналарини бошқараётган қирғизистонликларни текшириш вақтида фойдаланиш ҳақидаги божхона декларацияси талаб қилинади. Декларациясиз ёки фойдаланиш муддати ўтган машиналар қамоққа олинади.
Ҳозирда рейд асосида 10га яқин машина қамоққа олинди. 19 мартда Абхазиядан келган машиналарнинг ҳайдовчилари Бишкек шаҳрида митингга чиқишган. Йиғилган 50га яқин одам ҳукуматдан машиналарни рўйхатга олишни давом эттиришни талаб қилишган.
Қирғизистон 2015 йили ЕОИИга аъзо бўлгандан бери ўлкага ўнг рулли машиналарни олиб келишни тақиқлаган. Бироқ машиналарни четдан коррупция элементлари билан олиб кириш ҳаракатлари аниқланган.
Муаллиф: Сиймиқ Бегжанов