Республика штаби охирги кун ичида COVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этганини хабар қилди. Иккала ҳолат ҳам Бишкекда қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 1490 нафар киши вафот этган, уларда аввал коронавирус тасдиқланган.
Бош штаб шунингдек, кун давомида коронавирус 68 кишида тасдиқланганлигини айтди. Беморларнинг аксарияти пойтахтда.
- Бишкек - 45;
- Чуй вилояти - 12;
- Иссиқкўл вилояти - 6;
- Ўш - 4;
- Жалолобод вилояти - 1.
Бош штаб маълумотларига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда 87 389 та коронавирус инфекцияси аниқланган.
Штаб шунингдек, бир кунда 55 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилгани ҳақида хабар беради. Бутун мамлакат бўйлаб, пандемия даврида, коронавирусга чалинган 84185 нафар бемор тузалган.
Шунингдек, республика штаби 21 март ҳолатига кўра Қирғизистондаги касалхоналарда 410 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганини, улардан 113 нафарининг аҳволи оғир, 19 нафарининг аҳволи ўта оғирлигини таъкидлади. Бундан ташқари, яна 361 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг икки ҳолати аниқланди. Бир шифокор Бишкекдан, бошқаси Чуй вилоятидан юқтирган. Пандемия даврида COVID-19 4 минг 219 нафар тиббиёт ходимида тасдиқланган, уланинг 4 195 нафари соғайган.