Биринчи май туман суди 20 мартда Олий суднинг судьяси Камил Осмоналиевнинг эҳтиёт чорасини ҳеч қаерга кетмаслик тилхатига ўзгартирди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмат билдирди.
Осмоналиев 2020 йилнинг декабрь ойида ноқонуний бойишда гумон қилиниб қўлга олинган. Унга нисбатан Миллий хавфсизлик қўмитасининг ТИЗОсига қамоққа олиш қарори чиққан.
«Тергов вақтида Осмоналиев айбини тўлиқ тан олиб, давлат бюджетига 70 миллион сом қайтариб берди», — деб айтилади маълумотда.
МХДҚнинг маълумотига кўра, тергов вақтида судьяга тегишли дейилган мулклар аниқланган. Уларнинг баҳоси судьянинг расмий даромадидан 114 млн сомга ошиб кетган. Қўмита таъкидлашича, қолган 44 млн сомни Осмоналиев уч ой ичида тўкиб беришга мажбур.
МХДҚ ходимлари судьяни 2020 йилнинг декабрь ойида қўлга олган. Унда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Осмоналиевни хавфсизлик қўмитасининг ТИЗОсига қамоққа олган.
МХДҚ судья ўзининг шахсий манфаатларини бажариб, даромад манбалари йўқ бўлса ҳам кўплаган кўчмас мулкларни сотиб олганини аниқлаган.
Уларнинг орасида VIP-шаҳарчадаги элита кўчмас мулклар, замонавий қурилиш компаниялардан квартиралар, Иссиқкўлнинг соҳилидаги истиқболли панционатлардан коттежлар, савдо марказларида тижорат объектлари ва люкс-классдаги автомашиналар бор.
Бундан ташқари, судьянинг яқинлари Бирлашган Араб Амирликларига, Туркияга ва Америка қўшма штатларининг курорт ҳудудларига тез-тез қатнаб тургани аниқланган.
«О.К.Т. ноқонуний топган кўчмас мулкларини яшириш мақсадида тегишли органларда фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар тузганини рўйхатга олмай, айрим вақтларда керакли сотув шартномаларини бошқа, даромад манбалари йўқ бўлган фуқароларга рўйхатга қўйиб келган», — деб билдирган МХДҚ.
Шунингдек, муассасанинг маълумотига кўра, судья Осмоналиев тижорий ташкилотларнинг бирида биргаликда фаолият олиб бориш учун декларациясига кирмаган 150 минг доллар берган.
Бундан ташқари, Олий суднинг судьясига Максим Бакиевнинг оиласига тегишли мулкнинг бир қисмини миллийлаштириш бўйича муваққат ҳукуматнинг декретини бекор қилиб, «давлат ғазнасига кўп миллионлаган зарар келтирган» деган айб қўйилган.
МХДҚ Осмоналиев бундай қарор қабул қилгани учун миллийлаштириш керак бўлган мулкнинг бир қисмини мукофот қатори ўзига олган деб гумон қилмоқда.
14 декабрда Судлар кенгашининг диссиплинар комиссияси Бош прокуратуранинг судьяни жиноий жавобгарликка тортиш илтимосини қаноатлантирган.
Кейин Temirov Live каналининг журналистлари Олий суднинг судьяси Камил Осмоналиевнинг мулклари ҳақида суриштирув эълон қилган. Унда МХДҚ судьянинг баҳоси 950 минг доллар бўлган саройини қамоқдан чиқаргани айтилган.