Жапаровнинг Ўзбекистонга сафари. Қирғиз-ўзбек алоқасида нима ўзгаради?

384

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 мартда давлат ташрифи асосида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Президентнинг матбуот хизмати давлат раҳбарлари қирғиз-ўзбек ўзаро ва ҳар томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати билан келажагини муҳокама қилишди.

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистон билан муҳим ва тўлиқ масштабдаги ҳамкорликка тайёрлигини айтди. Унинг айтишича, икки мамлакатнинг халқи реал натижаларни ҳис қилиб, «давлат раҳбарлари сўздан ишга ўтаётганини» кўриши керак.

Учрашув асосида томонлар қуйидагилар бўйича келишишди:

  • Товар айланишини ошириш;
  • Ишхоналар билан бизнес объектлари ўртасидаги ҳамкорлик (энди қўшма корхоналарни);
  • Қирғиз-ўзбек инвестиция фондини тузиш;
  • транспорт потенциалидан самарали фойдаланиш;
  • сув ресурсларини ва энергетикадан фойдаланиш тармоғидаги ҳамкорлик;
  • чегара масаласини ҳал қилиш.

«Ўзбек томон икки қардош халқни ривожланиши учун биргаликда муҳим ва самарали ишларни амалга ошириш ниятида», — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Асосий ҳамкорлик

Президент Жапаров Қирғизистон учун Ўзбекистон билан икки томонлама ўзаро алоқаларнинг барча тармоқларида дўстлик ва иноқ қўшничилик муносабатларни бундан кейин ҳам изчил ривожлантириш — ташқи сиёсатнинг асосий афзалликларидан бири бўлиб қолишини айтди.

Қирғиз-ўзбек ўзаро алоқаларининг барча масалалар комплексини фаоллаштириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик бўйича парламентлар аро ва ҳукуматлар аро комиссияларнинг йиғинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбарлари музокаралар натижасида биргаликдаги баёнотларни қабул қилишди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги «стратегик ҳамкорлик, дўстлик, иноқ қўшничилик ва ишонч» муносабатларини фаол ривожлантиришга келишди.

Қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини яхшилашга йўналтирилган бир қатор ҳужжатларни имзоланди.

Шунингдек ўзбек томон 2021 йилнинг 10 январида Қирғизистоннинг президентини демократик йўл билан сайлов муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Давлат чегарасини делимитациялаш

Жапаров қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитациялаш ишларидаги жараёндан қаноатланиб, музокараларни давом эттириб, фаоллаштириш зарурлигига тўхталди. Унинг айтишича, икки давлатнинг давлат чегарасини қонунийлаштиришни якунлаш бундан кейинги дўстлик муносабатларига янги куч бериб, чегара ҳудудларидаги барқарорликни мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари, икки ўлканинг чегараларида жойлашган вилоятларнинг раҳбарларини — қирғиз ҳукуматининг мухтор вакилларини ва Ўзбекистон вилоятларининг ҳокимларини кенгаши ўтказилади.

«Қирғиз томоннинг барча муаммоли масалалар бўйича конструктив ва самарали диалогга тайёр эканлигига яна бир бор ишонтириб ўтаман. Бир биргаликда чегара масалаларида икки томонга ҳам фойдали қарорга кела оламиз деб ишонаман», — деб таъкидлади Садир Жапаров.

Томонлар Қирғизистоннинг Иқтисод ва молия вазирлиги билан Ўзбекистоннинг Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги контрабанда ва божи қонунлари бузилишига қарши кураш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Транспорт потенциали

Томонлар “«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўл магистралининг қурилиши икки давлатнинг манфаатига тўлиқ жавоб беришини», бу «минтақадаги энг фойдали ва самарали транзит коридор қатори Марказий Осиёнинг жозибадорлигини оширишга асос бўлишини» таъкидлашди.

Шунингдек томонлар ҳудуддаги юк ташиш ҳажмини кўпайтириш учун халқаро «Тошкент — Андижон — Ўш — Эркечтам — Қашқар» маршрутидан фойдаланиш ҳақида келишишди.

«Икки давлат шаҳарларининг ўртасидаги автобус, темир йўл ва ҳаво қатновларини қайта тиклаш Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги юк ташиш йўловчи ва сайёҳлик оқимини кўпайишига шароит яратади», — деб айтилади билдирувда.

Товар айланишини кўпайтириш

Шунингдек Жапаров, Қирғизистон давлатлар аро хизмат кўрсатиш ва ўзаро савдони кўпайтиришга, савдо айланиш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларигача кўпайтириш учун биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Бу мақсадда давлатлар товар айланишига икки ўлканинг бозорида талабга эга қўшимча нархи юқори маҳсулотларни киритиш билан товарларнинг ассортиментини кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўришади.

«Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб ҳисобланади ва бизни давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигида муҳим ўринни эгаллайди. Шунингдек, биз бизнес вакиллари учун барча зарур шароитларни тузиш билан ўзаро савдони кўпайтиришга келишдик», — деди президент.

Унинг айтишича, Қирғизистон билан Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасидаги бизнес форум давомида савдо тармоғидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, давлатлар ўртасидаги инвестициявий иқлимни яхшилаш мақсадида шартномалар тузилди.

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти биргаликдаги инвестициявий лойиҳаларни молиялаш учун Инвестиция фондини тузиш бўйича шартномалар тузилганини таъкидлади. Давлат раҳбарлари унинг ишлаши бўйича келишувни имзолашди.

Маданият ва соғлиқни сақлаш

Жапаров коронавирус пандемияси кучайганда Қирғизистон қардош Ўзбекистоннинг қўлловини ҳис қилганини эсга солди.

У президентни ва ўзбек халқига озиқ-овқат, тиббий ускуналар, касалхоналар қуриш бўйича кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Унинг айтишича, томонлар пандемияга боғлиқ чекловлар бекор қилингандан кейин тез орада Маданият ва санъат кунларини ўтказишга келишишди. Давлат раҳбарларининг айтишича, маданий ўзаро ҳамкорлик дўстлик муносабатини мустаҳкамлашга шароит яратади.

Шунингдек икки томон билим бериш бўйича, асосан ОЎЮларининг тўғридан-тўғри алоқалар даражасида шаклланган ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдиришди.

Қирғизистон президенти қирғиз томон музокараларнинг натижасидан қаноатланганини таъкидлади.

«Шу билан бирга бизни олдимизда бажариладиган кўп ишлар бор. Бунинг учун бизда истак, интилиш ва сиёсий эрк бор. Қардош Ўзбекистон билан барча тармоқлар бўйича самарали ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз», — деб сўзини якунлади Жапаров.

Якунида Жапаров Шавкат Мирзиёевни ўзига «қулай вақтда» жавоб сафари билан Қирғизистонга келишга чақирди.

Жапаровнинг ташрифи

11 мартда Президент Садир Жапаров Ўзбекистон пойтахтига давлат ташрифи билан келган. У президент бўлиб сайлангандан кейин учинчи иш сафарига чиқди. Жапаровнинг илк сафари Россияга бўлган, кейинги сафари Қозоғистонга бўлган, у ерда уни Қозоғистоннинг ташқи ишлар вазири кутиб олган.

Тошкент аэропортида Жапаровни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Жапаров билан борган делегация таркибида соғлиқни сақлаш, ташқи ишлар, транспорт, билим бериш, энергетика ва енгил саноат вазирлари бор. Вазирликлардан ташқари, Жапаров билан Ўзбекистонга депутат Азизбек Турсунбаев, вице-премьер-министр Улукбек Кармишаков ва Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг директори Алмамбет Шикмаматов ҳам борган.