Собиқ президент Роза Отунбаева 10 мартда «Аёлларнинг лидерлиги — янги давр томон катта қадам» форумида сиёсат, дин ва нодавлат ҳукуматлардаги аёллар ҳақида сўзлади.
Отунбаева коронавирус пайдо бўлганда Қирғизистонни камбағаллик қоплаб, аёлларнинг аҳволи уларга нисбатан бўлган зўравонлик натижасида жуда ҳам ёмонлашганини таъкидлади.
Унинг айтишича, коронавирусни аёллар енгди, сабаби Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш тизимида ишлаганларнинг 85%и — аёллар.
«Қирғизистонда шифокорлар жуда юқори даражада иш бажарди. Уларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Шифокорларга, ҳамшираларга, беморларни қараганларга, бизни бу азобдан қутқариб, олиб чиққан барча тиббиёт ходимларига таъзим қиламиз. Одамлар [медиклар] ҳаётини хавфга қўйиб, қизил зоналарга боришди», — деб таъкидлади у.
«Биз парламентда ҳар бир ўрин учун курашамиз»
Собиқ президентнинг айтишича, Ўзбекистон парламентида аёллар — 30%, Қозоғистонда — 27%, Туркманистонда — 25%, Тожикистонда — 24%, Қирғизистонда эса 17%ни ташкил қилади.
Президентлик бошқарув формасига ўтган Қирғизистоннинг парламентида аёлларнинг ишлаши учун тегишли минимал кўрсаткичлар таъминланишига собиқ президентнинг кўзи етмайди.
«Бизнинг бошқарув «куч кимнинг қўлида» деган қараш бўйича тузилмоқда — буни мачо-бошқарув деса бўлади. […] Биз ҳар ир ўрин учун курашамиз. Бугун мен залда узоқ ҳудудлардан келиб, форумга қатнашаётган аёллар билан учрашдим. Мана шундай одамлар бу ўлканинг тақдирини ҳал қилиши керак», — деб Отунбаева билдирди.
«Масжидларда нималарга чақиришади?»
Собиқ президент аёллар ва дин масаласини ҳам қўзғади. Бир қорининг «Агар паранжини ёқишса, демак қизларингизни ҳам ёқишмоқда» деган сўзи бўйича фикр билдирди.
«Мен ҳукуматдагилардан ўлкадаги ибодатхоналарда қандай чақириқлар айтилаётганига, қандай сўзлар гапирилаётганига эътибор бериб, жиддий иш олиб боришни сўрар эдим. Балки эртага биз уйғонганда бизга «бугундан бошлаб қора ҳижоб ёпиниб юрасизлар» дейишар», — деди у.
Отунбаева қирғизистонлик аёллар бугунги кунгача қандай оғир йўлларни босиб ўтганини эсда тутишни, ҳозир бошини тик кўтариб, аёлларнинг муаммолари ва лидерлик ҳақида сўзлашаётгани ҳақида билдирди.
«Нодавлат ташкилотлар давлат фойдасига ишлайди»
Шунингдек, Роза Отунбаеванинг нодавлат ташкилотларга қарши фикр билдирган депутатларнинг ҳаракатларидан аччиқланди.
«Халқаро ташкилотлар давлатга ишонмагани учун нодавлат ташкилотларга маблағ беради. Айрим депутатлар жуда кўпиб кетиб, нодавлат ташкилотларга қаршилик билдиришмоқда. Ҳурматли халқ вакиллари, сизлар ўлканинг бюджетини тузаётганда халқаро донорлардан қанча миқдорда ёрдам кутасизлар?» — деб халқ вакилларига мурожаат қилди.
Унинг айтишича, давлат фақат грантлар ҳисобидан яшамоқда. Европа иттифоқи ўқув қуролларига ва воситаларига маблағ ажратади, соғлиқни сақлаш ва билим бериш тармоғига ҳам жуда катта миқдорда пул берилади. Шу билан бирга собиқ президент нодавлат ташкилотлар ўлка фойдасига ишлайди деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, собиқ президент Қирғизистонни ривожлантириш ва уни инқироздан чиқариш бўйича фикрларини билдирди. Отунбаеванинг фикрича, давлат таълим ва соғлиқни сақлаш тармоғига эътибор қаратиши керак.