Охирги суткада коронавирус 34 кишидан аниқланди, бир бемор вафот этди

271

Республика штабдан 10-мартда 60 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилганини маълум қилишди. Соғайганларнинг энг кўпи Чуй вилоятида — 22, Бишкек шаҳрида — 9, Иссиқкўл вилоятида — 21, Ўш шаҳрида — 1, Ўш вилоятида — 4, Жалолобод вилоятида — 3 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 83 666 бемор коронавирусдан соғайди. Касалхоналарда 294 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 11 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 261 киши даволаняпти.

Бир суткада коронавируснинг янги 34 ҳолати аниқланди: Бишкек шаҳрида — 24 ва Чуй вилоятида — 12 ҳолат рўйхатга олинди.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 86 640га етди. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида аниқланди — 29 133. Чуй вилоятида — 13 169, Иссиқкўл вилоятида — 7 894, Ўш шаҳрида — 5 634, Ўш вилоятида — 8 522, Норин вилоятида — 2 462, Жалолобод вилоятида — 10 000, Баткен вилоятида — 7 216, Талас вилоятида — 2 618 ҳолат аниқланди.

Сўнгги бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 334.

Бундан ташқари, сўнгги суткада COVID-19дан Ўш шаҳрида бир бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 476 киши оламдан ўтди.

Шунингдек, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирганлар аниқланган эмас. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 206га етди, улардан 4 195 ходим касалликни енгди.