ДРХ: электрон умумий фуқаролик паспорти 1-майдан берилади

283

Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга янги паспортлар 1-майдан бошлаб берилишини таъкидлаб, паспортларни беришда юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

«Бу лойиҳа техник сабаблар туфайли чўзилиб кетди. Пандемия таъсирида етказувчилар ҳужжатларни дастурий таъминлашни ўз муддатида ишлаб чиқишга улгурмай қолишди. Ҳозирда мутахассислар тезлаштирилган режимда ишламоқда. Лойиҳани шу йилнинг 1-майида ишга тушириш режалаштирилмоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Шунингдек, ДРХ 2004-2006-йилдаги умумий фуқаролик паспортни ўз вақтида алмаштиришга тузатишлар киритди. Унга кўра, 2004-2006-йилга тегишли паспортлардан фойдаланиш муддатини 2021-йилнинг 1-сентябригача узайтириш режалаштирилмоқда.

«Паспортларни узайтирилган муддат билан фойдаланиш имконини бериш таклиф қилинмоқда, бу давлатдан чиққанларга ҳам тегишли. Бу чора форс-мажор ҳолатлар сабаб қийинчиликларни олдини олиш учун қилинмоқда», — деб тушунтирди ДРХнинг матбуот хизмати.

Шунингдек, ҚОзоғистон, Тожикистонга ва Россияга кетаётган қирғизистонликлар 2017-йилдаги электрон-картадан (ID-картани) фойдалана олишини таъкидлади.

Қирғизистонда умумий фуқаролик паспорт (чет ўлкага чиқиш учун паспорт) етишмай қолиб, уни топшириш кечиктирилаётгани ҳақида 9-мартда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирган.

e-Passport (биометрик маълумотлар бўлган паспорт) хизматини ишга тушириш 2020-йилнинг 25-декабрида бошланиши керак эди. Кейин давлат рўйхатга олиш хизмати 2021-йилнинг апрель ойидан бошлаб электрон паспорт берилишини билдирган.

Премьер-министр Марипов давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Акин Мамбеталиевга бефарқ муносабати учун ҳайфсан эълон қилиб, унинг ўринбосари Тилек Батиркановни ишдан бўшатган.

Марипов «тез орада миллий фуқаролик ePassport паспортларини беришни йўлга қўйиш» топшириғини берган. Агар яна жараён тўхтаб қолса, жиддий чора кўрилишини таъкидлаган.

Янги паспортлар 30дан ортиқ замонавий хавфсизлик элементлари билан ҳимоя қилинади.