Бензиннинг баҳоси яна 7-10 сомга қимматлайди — энергетика вазирининг ўринбосари

293

Жогорку Кенешнинг ёқилғи-энергетика комплекси ва ер хазинасидан фойдаланиш бўйича қўмитаси йиғинида Энергетика ва енгил саноат вазирининг ўринбосари Айтмамат Кадирбаев ёқилғи-мойловчи воситаларининг нархи яқин орада кўтарилишини маълум қилди.

«Нефтетрейдерларнинг маълумоти бўйича, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Россиянинг нефтни қайта ишловчи заводларининг нархи 1 тонна бензин учун 100-150 АҚШ долларигача кўтарилади, яна 7 сомдан 10 сомгача бензиннинг нархи кўтарилиши кутилмоқда. Дизелга келадиган бўлсак, 1 тоннаси 40-60 АҚШ долларигача кўтарилиши кутилмоқда. Шунингдек, баҳоси 3 сомдан 4,8 сомгача ўсиши кутилмоқда», — деб Кадирбаев билдирди.

*Бунга қадар Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясининг (ҚНА) ижрочи директори Канат Эшатов 1 мартдаги матбуот анжуманида жорий йилнинг март ойида бензиннинг нархи 8 сомгача қимматлаши мумкинлигини билдирган.

2 мартда ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов, Қирғизистондан мазутдан ташқари нефть маҳсулотларининг барча турларини Евросиё иқтисодий иттифоқининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни (экспорт қилиш) вақтинча тақиқлаган. Тақиқ ички ички бозор тўлдирилгунча ёки Евросиё иқтисодий иттифоқининг нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозори тўлдирилгунча кучида бўлади.

Шундан сўнг Марипов ўлкада ёқилғи-мойловчи воситаларнинг нархини кўтарилиши бўйича фикрини билдирган. Марипов ёқилғи-мойловчи воситаларнинг нархини барқарорлаштириш ва танқислик бўлмаслиги учун ҳукумат барча керакли чораларни кўришга ваъда берган. Шунингдек, Мариповнинг айтишича, агар нархларни барқарорлаштиришни имкони бўлса, қирғизистонликлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қимматлаб кетади.

Ёқилғи-мойловчи воситаларнинг нархи нима учун ўсмоқда?

Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясининг ижрочи директори Канат Эшатовнинг айтишича, 2021 йилнинг бошидан бери Россиянинг нефть ишлаб чиқарувчи заводларида бензин ва дизель ёнилғисини улгуржи сотишда қўйилган нарх қимматлаган. Аниқроғи, 1 литр бензиннинг баҳоси 67%га ёки 14 сомга, дизель 31%га ёки 8 сомга қимматлаган.

«Бундан ташқари, 2021 йилнинг бошидан бери Қозоғистон Қирғизистонга нефть маҳсулотларини экспорт қилишни бир томонлама тўхтатган. 2020 йилнинг май ойидан бери нефть маҳсулотларининг экспортига рухсат берилган. Бунинг устига Қозоғистоннинг ўзида ҳозир дизель ёнилғисининг танқислиги юзага келиб, унинг нархи кўтарилгани сезилмоқда. Натижада бизда ҳам дизелнинг нархи 5 сомга қимматлади», — деган Эшатов.

Эшатов ёқилғи моддаларининг нархи сом девальвацияга учрагани сабаб кўтарилаётганини таъкидлаган — 1 литр 6-7 сомга қимматлаган.

Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида ёқилғи моддаси танқислиги кузатилмоқда. Баткен вилоятининг Исфана шаҳрининг яшовчилари билдиришича, айни вақтда мазкур ҳудудда бензиннинг нархи 50 сомга етган. Кўпчилик ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи моддалари йўқлиги сабаб узоқ навбат кутишлар пайдо бўлган.