Бишкек милицияси юрист Токтакунов февралнинг бошида нимага қўлга олинганини айтди

323

Юрист Нурбек Токтакунов фейсбук саҳифасига 2 февраль туни куч тизимлари томонидан нима сабабдан ушлангани ҳақида Бишкек ШИИБнинг жавобини эълон қилди. ШИИБ Токтакуновни қўлга олиш буйруғини Н. Жураев исмли милициянинг подполковниги берганини маълум қилди. Унда Токтакунов маст ҳолда машина бошқараётган бўлиши эҳтимоли бор деб айтилган.

«Шундан сўнг [йўлланма қўлга теккандан сўнг] шахсий таркиб, милициянинг патруль хизматининг фаолиятини назорат қилган ҳуқуқий-меъёрий актларга кўра, автомашинани ушлашга жўнаган. Натижада 1 февралда соат 20:30да автомашина ҳайдовчиси қўлга олинган», — деб ёзилади билдирувда.

 

В связи с моим незаконным задержанием патрульной милицией, мы обратились с запросом в ГУВД, откуда ответили, что...

Опубликовано Nurbek Akbar Воскресенье, 28 февраля 2021 г.

Токтакунов нотўғри йўналиш берган милиция подполковниги Н. Жураев ким эканини аниқлашини билдирди.

Шаҳар милициясидан мазкур факт бўйича хизмат текшируви олиб борилаётганини маълум қилишди.

Токтакуновнинг қўлга олиниши

Адвокат Нурбек Токтакунов 2 февралга ўтар кечаси милициянинг патруль хизмати томонидан маст ҳолда автомашина бошқараётган бўлиши мумкин деган сабаб билан тўхтатилиб, бир неча соат ушлаб турилган. Милиция ходимлари унга нисбатан шундай буйруқ тушганини айтишган. Экспертиза Токтакунов спиртли ичимлик ичмаганини кўрсатган.

Токтакуновнинг ўзи 2 февраль куни «Клооп»нинг журналистига уни WhatsApp иловасидаги гуруҳларнинг бирида тарқатилган буйруқ асосида ушлашганини айтиб берган. Юрист бу ҳақда милиция ходимларидан эшитган.

«Бу гуруҳ иcтаган одам ҳаёлига келган маълумотларни бўлишади. Аниқроғи, расмий буйруқ бўлмаган. Бундай буйруқ жиноят бўлган вақтда берилади, масалан, мана шу машина жиноятда гумон қилинганда», — деб айтган у 2 февралда.

Юристни «Азаттык»нинг «Перекресток» кўрсатувига меҳмон қатори чақирилгандан кейин ушлашган. Кўрсатувда Қирғизистондаги коррупция мавзуси муҳокама қилинган.

Юрист Нурбек Токтакунов ўзининг фаол фуқаровий позицияси ва сиёсатчиларга адвокат бўлгани билан маълум. Улар ҳар доим ҳукуматни танқид қилади, асосан инсон ҳуқуқлари ёки қонуний процедураларнинг бузилиши бўйича муҳим фикрларни айтиб келган.

Бунинг ичида президент Садир Жапаровни 2020 йилнинг октябрь воқеаларидан кейин одамни гаровга олиш бўйича судлангани борлигини премьер-министрнинг ва президент вазифасини бажаргани учун бир неча марта танқид қилган.

Токтакунов ўзи кичик суриштирув ўтказиб, Жапаровни оқлаш ҳукмини чиқарган суднинг қарорини олишга ҳаракат қилган. Шунингдек, Токтакунов Конституциявий ислоҳотларга ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдумга қарши чиққан фаолларнинг бири бўлган.