Меценат ва президентликка номзод Бабиржан Тўлбаев «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг Бишкекдаги бўлимини бошқаради. Бу ҳақда партиянинг Бишкекда 28 февралда ўтган муддатсиз съездида маълум бўлди.
Партия вакиллари 2021 йилнинг 11 апрелига белгиланган барча маҳаллий кенгашларнинг сайловига қатнашиш ниятида.
Съездда «Мекенчил» партиясининг таркибида 2020 йили парламент сайловига қатнашган Айбек Маткеримов лидер бўлиб сайлангани маълум бўлди. У «Мекенчил»нинг рўйхатида 82-ўринда эди.
Тадбиркор Тўлбаев сўнгги президентлик сайловига қатнашган. Сайловда у учинчи ўринга чиқиб, унинг номзоди учун сайловга келган фуқароларнинг 2,36%и овоз берган.
Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича «Ата-Журт Кыргызстан» партияси 2021 йилнинг 26 февралида қайта рўйхатдан ўтган. Унинг етакчиси қатори Айбек Маткеримов ёзилган.
Маҳаллий кенгашга сайловлар 2021 йилнинг 11 апрелига белгиланган. Унда 28 шаҳар ва 420 қишлоқ кенгаши сайланади. Ташвиқот ишлари шаҳарларда 12 мартда, қишлоқларда эса 22 мартдан бошланади.
28 февралга олинган маълумотга кўра, Бишкек шаҳар кенгашидаги 45 мандат учун 30 сиёсий партия куч синашади.