Ҳарбий прокуратура Криминал Кадирбек Досоновни МХДҚ ходимлари томонидан калтаклангани бўйича суд ишларини бошлади. Бу ҳақда Досновнинг адвокати Назгул Суюнбаева 26 февралда хабар қилди.
Суюнбаеванинг айтишича, Досоновнинг танасига жароҳат етказиш факти билан ЖУРга рўйхатга олинган. Судгача текшириш «Ваколатидан фойдаланиш» моддаси бўйича бошланди.
Бунга қадар юрист криминал Ўшдан Бишкекка олиб келаётганда МХДҚ ходимлари калтаклаб, қийноққа солишганини билдирган. Унинг айтишича, Досоновни аэропортдан МХДҚгача йўлбўйи калтаклаб, махсус хизматнинг биносига киргандан кейин ҳам давом эттиришган.
«Умуртқа поғонаси жароҳатланган, юзида доғлар кўриниб турибди. У МХДҚнинг ходимлари калтаклаганини айтмоқда», — деган у.
Адвокат бу бўйича Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказ билан ҳақиқатчига мурожаат қилганини айтиб, бундан ташқари Бош прокуратурага ҳам арзланишини айтган.
«Мансабдор ва масъул одамларни жавобгарликка тортиш учун бу факт бўйича судгача текширув ўтказиш керак, чунки қўлга олингандан кейин унинг соғлиғи билан ҳаётига давлат жавобгар бўлади. Уни қўрқитиб, кучини кўрсатиш учун калтаклашган», — деган у.
МХДҚнинг ходимлари адвокатнинг билдирувини инкор қилмоқда. Улар МХДҚнинг ходимлари билан спецназ Досоновни қонун доирасида қўлга олиб, унга нисбатан куч ишлатилмаганини айтишди.
«УЖГ лидерининг адвокати билдиришича, бу шунчаки гап. У ўз ишини бажариб, уни қамоқдан чиқариб кетишга ҳаракат қилмоқда. Агар Досонов ўзи келмай, спецназчилар операция олиб борганда, шунда балки у жабрланарди. Бироқ ҳозирда адвокат томондан ёлғон айтилмоқда», — деб таъкидлашди куч ходимлари.
«Женго» тергов тугагунча МХДҚнинг қамоғига киритилди, уни 2021 йилнинг 8 апрелигача тергов қамоғида қолдириш эҳтиёт чораси қабул қилинган.
Досонов ким?
Кадирбек Досонов уюшган жиноий гуруҳларнинг бирини лидери ҳисобланади. Досонов «Женго» деган лақаб билан ҳам маълум.
Милиция «Женго»ни бир неча марта қўлга олган, бироқ суд томонидан оқланиб, озодликка чиқиб кетган. Охирги марта 2020 йилнинг 30 ноябрида криминал қидирувга берилган.
Унда МХДҚ Досонов хусусий мулкка қарши оғир жиноят қилишда гумон қилинаётганини билдирган. Аввалроқ 28 ноябрда Ўш шаҳар суди Досоновга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини сиртдан қабул қилган.