Собиқ муфтий Максатбек Токтомушев 23 февралда жамоатчиликка видео мурожаат йўллади. Унда у МХДҚнинг ходимига пора беришга махсус хизматдагиларнинг ўзлари мажбурлашганини билдирди.
Токтомушевнинг айтишича, МХДҚнинг махсус ходимларига пул беришни муфтиятнинг ҳисобчисига ўзи айтган. Бироқ бу «пора бериш эмас» эди дейди у. Сабаби ҳисобчи касал эканига қарамай махсус хизматнинг терговчилари уни беш соат сўроқ қилишганини таъкидлаб, бунга ҳисобчининг соғлиғидан хавотирлангани учун қилганини айтди.
«Интернетдаги менинг номимга тегишли видеони тарқаб кетгани бу катта бир воқеанинг кичик парчаси. Шу ерда мени пора бераётгандай қилиб кўрсатиш бу — шантаж. Буни аксинча, МХДҚнинг ходимлари пора олишга мажбурлаш деб ҳисобланади», — дейди собиқ муфтий.
Шунингдек, Токтомушев муфтиятдаги моддий қонунбузарликлар бўйича тергов тугаганда ҳаммасини очиқлашини айтиб, «қирғиз халқи бунга ишонмайди» деб таъкидлади.
«1 млн 300 минг доллар депозитга қўйилган де қўрқитиб, провокация қилиб, «масалани биз ҳал қилиб берамиз, катталар билан сўзлашдик. Улар розилик берди. Жуда кўп пул экан. Ҳазрат муфтий, сиз ўзингиз қанча берасиз?» деган талаблар билан ҳисобчимизни қўрқитиб, тунги 12гача МХДҚда ушлаб туриш яхши эмас, одамлар», — дейди Токтомушев.
Шу сабаб депозитга қўйиш шариатга тўғри келмагани учун собиқ муфтий ҳисобчисига пулни қайтариб беришни ўзи таклиф қилганини билдирган. «Муфтий қатори менинг вазифам мусулмонларнинг обрўсини сақлаш ва ҳаром нарсалардан қайтариш эди» деб сўзини тугатди у.
Ҳисобчини ушлаш бўйича тарқалган видео
Бу вақтгача ижтимоий тармоқларга МХДҚ томонидан муфтиятнинг бош ҳисобчиси Женишбек Бекиевни қўлга олингани ва собиқ муфтийнинг эҳтимол тезкор ходим билан пул ҳақида сўзлашаётгани бўйича видео тарқалган.
Видеода Токтомушев ҳисобчиси орқали 100 минг АҚШ доллари бериши ҳақида айтган. Мазкур тасвирда олдин 70 минг долларини бериб, эртаси куни қолган суммани бериш бўйича сўзлашилган. Собиқ муфтий пулнинг ўрнига текшириш натижасида «пул жойига, ҳеч қандай зарар келтирилмаган» деган маълумотнома сўраганини эшитиш мумкин.
«Мени ўзимга тегишли бизнесларим кўп. Олдиндан биласизлар. Шунга курсдаги фарқни ҳисоблаганда унга тийин ҳам қолмаган. Жениш акага [муфтиятнинг ҳисобчиси — ред.] 70и тайёр бўлади деб айтиб қўйдим. Кейин сизлардан ҳужжат қачон тайёр бўлади? Албатта, моддий қонунбузарлик бўлмаган деган маълумотнома берасизлар», — деган Токтомушев.
Шундан сўнг видеода эҳтимол Бекиев елим халтага солинган етти ўрам АҚШ долларини бераётганда МХДҚ томонидан ушланганини кўрса бўлади.
Муфтиятдаги моддий қонунбузарлик
10 февралда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси МХДҚ ходимига «пора бераётганда» қўлга олинган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин муфтият раҳбарлиги ҳисобчи орқали махсус хизматнинг вакилларига 100 минг АҚШ доллари миқдорида «пора» таклиф қилиб, ҳисобчи шунда қўлга олинган.
Мазкур факт «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан рўйхатга олини, гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган. Шундан сўнг Токтомушев муфтийликдан кетиш учун ариза ёзган.
Шу куни кечда МХДҚ Токтомушевни «муфтиятдаги моддий қонунбузарликларда иштироки бор» деб ушлаб, вақтинча сақлаш жойига киритгани маълум бўлган.
Бу жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, Токтомушевнинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришган. 11 февралда собиқ муфтийнинг тарафдорлари МХДҚнинг биноси олдига митингга чиқиб, Токтомушевни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.
Икки кундан кейин Биринчи май туман суди собиқ муфтийни яшаш жойидан бошқа ҳудудга чиқмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарган.
14 февраль куни Токтомушев видео мурожаат билан чиқиб, «уни чет ўлкага қочиб кетди» деган маълумотлар тарқатмасликка ва «президент Садир Жапаровнинг сиёсатини қўллашган» чақирган.