Ишончнома билан сотилган автомобилларнинг жаримасини суд орқали тўлатиш таклиф қилинди

293

Ички ишлар вазирлиги «Йўл ҳаракати ҳақидаги» Кодексга тузатиш киритишни таклиф қилмоқда. Тузатишнинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун ҳукумат сайтига жойланди.

ИИВнинг лойиҳасида машинасини ишончнома орқали сотиб, уни қайта рўйхатга олиб беришмаган машина эгалари учун тўланган жарималарнинг суммасини йўл ҳаракати қоидасини ҳақиқатдан бузган ҳайдовчидан тўлатиб олиш имкони қаралган.

Бошқа одамнинг жаримасини тўлаш муаммосига қирғизистонликлар Бишкекда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишга тушгандан дуч келишган. Унда машинасини ишончнома орқали сотган фуқароларга йўл қоидасини бузгани учун жарималар кела бошлаган.

Бу автомашиналарнинг янги эгалари сотиб олган машиналарини ўз номига ўтказиб олмаганидан бўлган. Автомашина ҳужжатлари бўйича машинасини сотиб олган ҳайдовчи номига рўйхатга олинган бўлади, шу сабаб давлат хизматлари жарима ҳақидаги билдирувларни ҳужжат бўйича ёзилган эгаларига юбориб турган.

2019-йилнинг июль ойида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси «Хавфсиз шаҳар» ишлай бошлаган тўрт ой ичида муассасага 10 мингдан ортиқ фуқаро мурожаат қилиб, автомашинани ишончнома орқали сотишни бекор қилишни сўрашганини билдирган. Шунингдек фуқаролар патрул милицияга машинани янги эгасини топиб, жарима тўлаш масаласини ёрдам беришни илтимос қилишган.