Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Хитой 2 февралда «Иркештам» назорат ўтказиш пунктида (НЎП) қўшимча уч ангар-омборининг қурилиши тугатилганини билдирди.
Бу ҳақда Хитойнинг элчиси Ду Девен билан ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевнинг 5 февралдаги учрашувида маълум бўлди.
Ду Девеннинг айтишича, ангарлар мазкур НЎПдан ўтган машиналар сонини кўпайтиришга шароит яратади.
Казакбаев таъкидлашича, «Торугарт» ва «Иркештам» ўтказиш пунктларидаги ишни имкони борича эртароқ оптималлаштириш учун томонларнинг фаол ҳаракати Қирғизистон билан Хитой ўртасидаги «ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ҳамкорликни келажакда кенгайтиришнинг муҳим ифодаси бўлиб саналади».
Бу вақтгача Хитой томон «Иркештам» НЎПга икки омбор қуриб, контейнерлар учун кран ўрнатишга қарор қилгани айтилган. Мазкур қарор ҳақида Ду Девен 2 декабрда премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков билан учрашувда билдирган.
Унда элчи Хитой томон Қирғизистоннинг бир неча мурожаатлари сабаб «Иркештам» ва «Торугарт» ўтказиш жойларини яхшилаш бўйича бир қанча йиғинлар ўтказишларини таъкидлаган.
Натижада Хитой «Иркештам» ва «Торугарт» ўтказиш пунктларининг иш вақтини 8дан 12 соатгача кўпайтириб, уларни дам олишсиз, ҳар куни ишлаш режимига ўтказишга рози бўлган.
Қирғиз-хитой чегарасидаги муаммолар
Қирғиз-хитой чегарасидаги «Иркештам» ва «Торугарт» ўтказиш бекатлари коронавирус касаллиги тарқалиши хавфи сабаб 23 январда ёпилган. Унда Қирғизистон барча ҳаво ва автомашина қатновларини тўхтатган эди.
«Иркештам» пункти Қирғизистоннинг илтимоси билан 15 апрелда ишини қисман бошлаган. «Торугарт» пункти 8 июндан бошлай бошлаган деб Қирғизистоннинг ТИВ билдирган эди, бироқ Қирғизистондаги эпидемиологик ҳолат ёмонлашиб кетгани учун мазкур пункт ёпилган. ТИВнинг маълумоти бўйича «Торугарт» ўтказиш пункти 8 сентябрдан иш бошлаган. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб чеклов киритилган.
Ўлкадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейин республиканинг тадбиркорлари Хитойдан кирган товарларни ўтказиш масаласини ҳал қилиб беришни талаб қилишган.
Қирғизистоннинг бозорлар ассоциацияси ўлканинг тадбиркорлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилардан бошлаб сотувчиларгача катта зарар кўришаётганини, сабаби товар ташувчи фуралар чегарада тўхтатилиб, уларни жуда кеч ўтказишаётганини билдирган.
«Дордой» бозорининг тадбиркорлари 2 ноябрда ҳукумат уйи олдига йиғилиб, ҳукуматдан Хитойдан келувчи товарларни ўтказишга боғлиқ масалани ҳал қилишни талаб қилишган. Улар банкрот бўлиш арафасида эканликларини билдиришган.