Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги фейклар ҳукуматнинг ҳар бир ҳаракатини танқид қилиб, халқнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда деб билдирди.
«Айрим оғзи бузуқ сайтлар, журналистлар ҳам бор. Масалан, Молия полицияси ишчи ишлар вазирлигининг олдига борар экан деган маълумот тарқатишди. Миграция вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшилар экан деб, муҳокама қилишди. Ҳукумат қарор қабул қилиб, расмий турда маълумот бермагунча ишонманг», — деб ёзди давлат раҳбари ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан бирида.
Бунга қадар ижтимоий тармоқларда ҳақиқатдан ҳам ҳукуматнинг янги тизими ҳақида маълумот чиққан. Жапаровнинг ўзи 40дан ортиқ муассаса ва вазирликларнинг ичидан 12си қайта тузилишини тасдиқлаган. Жапаров ҳукумат ҳаракатининг натижаси халқ ва давлат фойдасига ишласа танқидчиларнинг ўзлари уялиб қолишади деб билдирди.
Масалан, Финпол ҳукумат таркибидан олинади деган сўзлар бўлган — бу ҳақда муассасанинг раҳбари Сиймик Жапикеев ҳам айтган эди, президент телеграм каналида (телеграм канали Жапаровники эканини матбуот хизмати тасдиқлаган) “«Мен революция қилганман, шу сабаб мазкур лавозимда умрбод ўтиришим керак, тарқатилмасин» деган тушунчадан узоқ бўлайлик» деб ёзган.
Финпол ИИВ билан бирлаштирилади деган версиялар айтилган. Бироқ ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов давлат муассасалари бириктирилмаслигини айтган. Бироқ Марипов Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашганини тасдиқлаган. «Икки бошқа» вазирликни бирлашиши — «муаммо эмас», муассасаларнинг штати сақланади деб билдирган. Шунингдек, қўшиладиган бошқа муассасаларнинг ходимларини сони ўзгарадими йўқми номаълум.
Фейклар қандай қилиб маълумотни ўзгартиришади?
Қирғизистонда ҳақиқатдан ҳам фейк фермалар бор, улар сайлов вақтида жуда фаол ишлашади. Медиа-менежер Жаннат Токтосунованинг айтишича, «сиёсатчиларнинг ҳаммаси фейк гуруҳларни боқишади».
Сайловга таъсир қилишга ҳаракат қилгани учун Фейсбукдан 400га яқин фейк аккаунт ўчирилган. Ижтимоий тармоқнинг маъмуриятига шубҳали аккаунтлар ҳақида маълумот базасини Медиа Полиси Институти юборган. Шундан сўнг ижтимоий тармоқ маъмурияти вазиятга эътибор қаратиб, Қирғизистондаги, Қозоғистондаги ва бошқа Марказий Осиё давлатларидаги юзлаган фейк аккаунтларни ўчирган.
Қирғизистонда 5-6 октябрь воқеаларидан кейин бошланган сиёсий инқироз билан бирга навбатдаги премьерликка номзод Садир Жапаровни қўллаган фейк аккаунтлар пайдо бўлган. Уларнинг айримлари сиёсатчини танқид қилганларни қўрқитишгача боришган. Садир Жапаровни қўллаган фейкларнинг орасида парламент сайловида Матраимовлар кланига қарашли «Мекеним Кыргызстан» сиёсий партиясининг фойдасига ташвиқот олиб борган юзлаган аккаунтлар борлиги кузатилган.
Таъкидлаб ўтсак, фейк аккаунтлар билан ботлар собиқ собиқ президентлар — Сооронбай Жээнбеков билан Алмазбек Атамбаевнинг манфаатларини ҳам ҳимоя қилишган.