Ижтимоий тармоқларда собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг Жал қишлоғидаги отхонаси ёнгани маълум қилинди. Видеонинг муаллифи йилқилар сақланган жой атайлаб ёқиб юборилган бўлиши мумкин деб тахмин қилган.
Сиёсатчининг ўзи буни оддий тирикчиликка боғлиқ воқеа деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасига ёзган.
«Ёнғин 4 февралда тушки соат 13:25да бўлган, бу оддий маиший воқеа.
Ҳозирда ёнғин сабаблари текширилмоқда. Сиздан эрта хулоса чиқармасликни сўрайман», — деб ёзган Бабанов.
Ёнғин оқибатида бир ёш йилқи ўлгани маълум бўлди.
ФҲМнинг матбуот хизмати ёнғин соат 18:40да тўлиқ ўчирилгани хабар қилинди. Муассасадан маълум қилинишича, воқеа бўлган жойга уч ўт ўчириш гуруҳ борган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Бабанов ким?
Собиқ депутат, премьер-министр ва президентликка номзод Ўмурбек Бабанов сайловда ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбеков ғолиб бўлгандан кейин ўлкадан чиқиб кетган. Кейин сиёсатдан умуман кетганини билдирган.
Сўнгра у қайтиб келиб Атамбаев билан Жээнбеков томондан оиласига нисбатан таҳдидлар бўлгани учун ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган.
Сайлов жараёни вақтида Бабановга нисбатан икки жиноий иш қўзғалган. Сиёсатчининг айтишича, Қирғизистондан чиқиб кетадиган бўлса, иш қисқартирилади деган шарт қўйилган. Бироқ бу жиноий ишлар ҳамон тергов қилинмоқда. Бабанов 2017 йилдан бошлаб Москвада яшаб, икки йилдан кейин сиёсатга қайтмайман деган ваъдасидан кейин қайтиб келган.
Бабанов 2020 йилнинг октябрь ойида сиёсатга аралашишга ҳаракат қилиб, премьер-министрлик лавозимига келишга интилган. Бироқ 9 октябрда Садир Жапаровнинг тарафдорлари билан тўқнашувдан кейин ортга чекинган. Шундан сўнг Бабанов премьер-министрлик лавозимига Садир Жапаровнинг номзодини қўллаган. Сиёсатчининг «Республика» партиясидаги аъзоси Руслан Казакбаев министрлар кабинетининг янги таркибига Ташқи ишлар вазири қатори кирган.