COVAX дастурига аъзо мамлакатлар COVID-19га қарши вакциналарни ола бошлади

243

Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчилиги расмий твиттер-аккаунтида вакциналар ва эмлаш бўйича Глобал альянс COVAX дастурига аъзо давлатларни коронавирусга қарши вакцина билан таъминлашни бошлаганини хабар қилди.

Мазкур дастурга Қирғизистон ҳам қўшилган. COVAX дастури асосида Қирғизистон Оксфорднинг AstraZeneca вакцинасидан 504 минг доза олади. Вакцина Қирғизистонга жорий йилнинг март ойида келиши кутилмоқда.

«Вакциналарни эртароқ олиш пандемияни тез енгишга ёрдам беради. Британия COVAX дастурига 548 млн фунт маблағ қўшиб, бошқа донорлардан 1 млрд фунт йиғишга ёрдамлашди», — деб билдиришди элчиликдан.

AstraZeneca

Вакцинаси британ-швед AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан бирга ишлаб чиқилган. 2020-йилнинг декабрь ойи бошида AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинанинг ўртача самарадорлиги 70%ни ташкил қилишини айтган.

Вакцина икки марта 4-12 ҳафталик оралиқда қилинади. AstraZeneca вакцинасини сақлаш шарти 2-8°С тузади (оддий музлаткич шарти). Сақлаш муддати олти ой. Буюк Британия AstraZeneca компаниясининг вакцинасини биринчилардан бўлиб рўйхатга олиб, фуқароларини эмлашни бошлаган биринчи давлат. 30-январда Европа кенгашининг барча давлатлари мазкур вакцинадан фойдаланишга рухсат берган.