Республика штаб 28 январда Қирғизистонда коронавирус 128 кишида аниқланганини маълум қилди. Касалликни юқтириб олганлар орасида икки тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Чуй вилояти — 60 (бир ходим);
- Бишкек шаҳрида — 48 (бир ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Жалолобод вилоятида — 5;
- Норин вилоятида — 6.
Шунингдек ўтган суткада коронавирусдан 151 бемор соғайди — уларнинг орасида уч тиббиёт ходими бор.
Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 54, Чуй вилоятида — 49, Иссиқкўл вилоятида — 19, Ўш вилоятида — 14, Жалолободда етти, Норин вилоятида беш, Ўш шаҳрида икки ва Баткен вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.
Бундан ташқари, коронавирусдан Бишкек шаҳрида уч бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 84 303га етди. Уларнинг орасидан 80 481 бемор соғайиб, 1 408 киши вафот этди.
Бугунги кунда касалликдан 618 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 21 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 863 киши уй шароитида даволаняпти.