Депутатлар инвестиция ва инвесторни назорат қилишни президентга беришни таклиф қилишди

232

Жогорку Кенеш депутатлари Искендер Гайпкулов ва Нурбек Сидигалиев инвестициялар ҳақидаги қонунни ўзгартиришни таклиф қилган қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйишди. Сидигалиев Мирлан Бакировнинг ўрнига янги вице-спикер бўлиб сайланди.

Уларнинг фикрича, инвестиция ва инвесторлар масаласи билан президент назорат қиладиган янги давлат органи шуғулланиши керак.

Қонун лойиҳаларига нималар бор?

Гайпкулов билан Сидигалиевнинг фикрича, ҳукуматга қарашли Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентлиги «кутилган натижаларга эришмаган ва ўлканинг инвестиция қулайлигини яхшилаш бўйича муҳим, зарур чораларни кўролмаган». Улар бу ишларни ваколатли ва давлат органлари бажаради деб ҳисоблашади.

Депутатлар янги орган қандай аталишини айтмаган, бироқ бошқарувни президентга топширишни таклиф қилган.

Сабаби «Қирғизистон Республикаси Конституциясининг гаранти деб ҳисобланган президент инвестицияларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш тармоғидаги ваколатли давлат органини бевосита аниқлаш имконига» эга бўлиши керак.

Президентга қарашли тизим нима иш бажаради?

Депутатларнинг айтишича, бу тизим кўпинча Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентликни алмаштириши керак.

“[Ваколатли давлат органнинг] вазифаларига ўлкага инвестицияларни жалб қилиш бўйича масалаларни ҳал қилиш, инвесторларни маъмурий тўсқинликлардан ўтишда қўллаш, божхона, солиқ ва маъмурий қонунларни яхшилаш ва ўлкага инвестиция киритиш учун ҚРнинг бизнес-лойиҳаларини қулайлигини ошириш қуролларини ишлаб чиқиш киради», — деб билдиришди улар.

Янги давлат идораси бюджетга қанча харажат келтиради?

Номаълум. Маълумотномада икки депутат ҳам лойиҳани амалга ошириш «давлат бюджетидан молиялашни талаб қилмайди» деб айтишмоқда. Бироқ камида янги тизим учун муҳр ва бланкларни босиб чиқариш, уни барча реестрларга киритиш, моддий-техник таъминлашга маблағ керак бўлади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида янги «президент» давлат органи бирор бир амалдаги давлат тизимининг базасида тузилади деган кўрсатма йўқ.

Эскининг янгиланиши

Гайпкулов билан Сидигалиевнинг таклифига ўхшаш давлат органи Қирғизистонда олдин бўлган. 2009 йили республиканинг собиқ президенти Курманбек Бакиев президент аппаратини тарқатиб, унинг базасида бир неча янги тизимларни, унинг ичида Ривожлантириш, инвестициялар ва инновациялар бўйича марказий агентликни (САРИИ) ташкил қилган. САРИИни ўғли Максим Бакиев бошқарган.

Муассаса «иқтисод тизимини қайта қуриш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш, тадбиркорликни ва бизнесни ҳимоя қилиш, ижтимоий ва технологик прогрессни, ҳудудларнинг салоҳиятларини ва ресурсларни кўпайтиришни ҳисобга олиб, инвестиция тарқатиш» билан шуғулланади деб тахмин қилинган.

Бундан ташқари, САРИИ «умумий координацияни олиб бориб, ривожлантириш бюджетини тайёрлаб, миллий иқтисодий дастурларни, миллий инфраструктуравий лойиҳаларни, инвестиция дастурларини ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши» керак эди.

2010 йилнинг апрель воқеаларидан кейин муваққат ҳукуматнинг декрети билан САРИИ тарқатилган, бироқ ундаги ходимларнинг кўпи сиёсатда қолган. Аниқроғи, амалдаги премьер-министр вазифасини бажарувчи ва вице-премьер Артём Новиков ишини САРИИдан бошлаган.

Яна қайси йўл билан Қирғизистонга инвесторларни қизиқтиришни исташади?

2020 йилнинг октябрь воқеалари, талон-тарожлик ва рейдерлик босиб олишлардан кейин парламентда инвестициялар учун янги секторларни ривожлантириш ғояларини ўйлаб топа бошлашган.

2020 йилнинг 12 ноябрида Қирғизистонга сармоя киритмоқчи бўлганларгасармоя имтиёзларини, ерларни анча енгил трансформациясини, инвестицияларнинг бўсағасини камайтиришни ва махсус визаларни қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилган. Унга президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қўл қўйган, қонун 2021 йилнинг 20 январидан кучга кирган.

Бу орада депутатлар Иссиқкўлда ўзининг қонунлари ишлайдиган махсус маъмурий туман қуриб, хорижликлар учун казино очишни таклиф қилган. Алоҳида қонунлари бор бу туманни махсус ваколатли давлат органлари бошқариб, даромаднинг 40% бюджетга тушиб туриши керак.

Бироқ қонун инвесторларни талон-торожликдан ва коррупциядан ҳимоя қилиш бўйича муҳим ўзгаришлар бўлмаган.