МХДҚнинг матбуот хизмати Бишкекда ноқонуний кўп қаватли уйларни қуришга боғлиқ коррупция схемаси аниқланганини билдирди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, турар-жойлар тегишли ҳужжатлари йўқ компания томонидан, давлат органларидаги хизмат ходимларидан иборат гуруҳнинг истаги билан қурилган.
Таъкидланишича, уйлар қурилиш-монтаж ишларига керак бўладиган муҳандислик тармоғига ноқонуний туташтирилган.
«Масъул юқори лавозимдаги ходимлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилган бундай ҳаракатлар келажакдаги яшовчиларнинг соғлигига, яқин жойлашган уйларга техноген ҳалокатлар хавфини юзага келтиради», – деб таъкидлашди МХДҚдан.
Хавфсизлик қўмитаси келишилмаган қурилиш пойтахтнинг экологиясига ҳам салбий таъсир қилишини билдирди. Шу билан бирга «белгиланган меъёр ва талабларни бузиш билан қурилган бинолар, ҳеч қандай компенсация тўланмасдан қурувчининг ҳисобидан мажбурий равишда бузилмоқда».
МХДҚ мазкур бинолар аниқ қайси компанияга тегишли эканини очиқламаган. Бироқ эълон қилинган суратларга ва уйларнинг безакларига қараганда шундай объектларни Elite House қурилиш компаниясида кўриш мумкин.
Масалан, МХДҚнинг суратидаги бинолардан бири безатилиши бўйича Кулатов ва Элебаев кўчаларининг кесилишидаги «Континентал» турар-жой комплексига ўхшаб кетади.
Яна бир бино Исанов ва Бўкўнбаев кўчаларининг кесилишидаги «Эл Классик» комплексига ўхшаб кетади. Бинони уйнинг бурчларидаги гумбазларидан таниса бўлади.
Юстиция вазирлигининг реестридаги маълумотга кўра, Elite House қурилиш компаниясининг етакчиси қатори Руслан Нармедов, эгалари қатори эса Шахинура Нармедова билан Тимур Файзиев кўрсатилган.