Cооронкулова МСКни судга берди. У сайлов натижасини ноқонуний деб топишни талаб қилмоқда

309

Президентликка номзод Клара Сооронкулова Бишкекнинг маъмурий судига МСКнинг устидан ариза ёзиб, комиссиянинг муддатсиз президентлик сайловининг натижаси ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топишни сўраганини билдирди.

Унинг айтишича, МСК Садир Жапаровни номзод қатори рўйхатга қўёлмас эди, чунки унинг судланганлиги бекор қилинмаган, шу сабаб пассивли сайланиш ҳуқуқига эга эмас.

*Фуқароларнинг пассивли сайлов ҳуқуқи – Қирғизистон фуқароларининг давлат ҳукумат органларига ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига сайланиш ҳуқуқи.

  • 2013-йилнинг 29-мартида Биринчи май туман суди Садир Жапаровга нисбатан айблов ҳукмини чиқариб, кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўтасин деб 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ 2013-йили 17-июнда Бишкек шаҳар судининг судлар коллегияси ҳукмни бекор қилиб, Жапаровни оқлаган.
  • Бироқ 2013-йилнинг 6-августида Олий суднинг коллегияси шаҳар судининг Жапаровга нисбатан оқлаш ҳукмини бекор қилиб, Биринчи май туман судининг айблов ҳукмини кучида қолдирган.
  • Аммо Олий суд етти йил олдин сўнгги қарорни чиқарганига қарамай, 2020-йилнинг 16-октябрида Олий суднинг назорат шикояти бўйича суд коллегияси бу иш бўйича яна янги қарор чиқарган.

«Демак, Олий суднинг 2020-йили 16-октябрда чиқарган қарори юридик кучга эга деб ҳисобланмайди, чунки ўзбилармонлик билан Конституцияни ва қонунларни қўпол бузиш орқали қабул қилинган, очиқдан-очиқ ноқонуний сифатга эга, давлат қарорини муомалага олмаслиги керак эди. Қонуний юридик кучга эга деб Олий суднинг 2013-йилнинг 6-августдаги акти ҳисобланади, бу бўйича Жапаров судланган деб ҳисобланади», — деб таъкидлади Сооронкулова билдирувида.

Адвокат Нурбек Токтакунов ҳам суднинг бу қарорини таҳлил қилиб, у ҳам мана шу қонунбузарликлар ҳақида айтган. Унинг айтишича, юридик томондан бу қарор Олий суднинг ваколатларига қарши келади: у ўзининг айблов ҳукмини ўзгартириб ёки бекор қила олмайди.

* Қонун бўйича, судланганлиги бекор қилинмаган ёки қонунду белгиланган тартибда бекор қилинмаган одам президентлик хизматига сайлана олмайди.

Сооронкулова таъкидлашича, МСКга номзоднинг қонунда кўрсатилган талабларига мос келиши ҳақидаги маълумотларни текшириш вазифаси қўйилган.

«Бироқ, МСКнинг раисаси билан аъзолари Жапаров икки жиноий иш бўйича судланганини, 2020-йилнинг 6-октябрида жазо ўтаётганда ноқонуний бўшатилганини билиб туриб, унинг судланганлиги ва айблов ҳукмининг борлиги ҳақидаги маълумотларни текширишга эътиборсизлик ва бефарқ муносабатда бўлиб, унга номзод қатори сайловга қатнашишга ноқонуний йўл берган», — деб якунлади у.

Номзодини кўрсатишга ҳуқуқи йўқ бўлган

Аввалроқ МСКнинг икки аъзоси Гулнара Журабаева билан Адилет Сатигулов «сайловни уюштириш ва ўтказишдаги қонунбузарликлар сабаб» муддатсиз президентлик сайлови натижасини тан олишмаганини маълум қилишган. Улар бунга ўзгача фикр билдиришган.

Улар МСК Садир Жапаров давлат раҳбари вазифасини бажариб турганда номзодини президентлик сайловига рўйхатга олмаслиги керак эди деб таъкидлашган.

«Сайловга қатнашишга тайёрланган Садир Жапаров конституциядаги тақиққа амал қилмаган – давлат раҳбари вазифасини бажарувчи номзод бўлишга ҳақли эмас. Бу чеклов бошидан ҳукумат раҳбари билан давлат раҳбарини уйғунлаштириш учун берилган маъмурий ресурсдан фойдаланишни чеклаш учун қўйилган. Шунингдек Жапаров ваколатларини ўтказиб бергани ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатган эмас. МСК уни номзод қатори рўйхатга олмаслиги керак эди», – деб ҳисоблашади улар.

Журабаева билан Сатигулов Садир Жапаровнинг сайлов фондига маблағларни тушиши ва сарфланиши бўйича ҳам очиқлик йўқлигини айтишган.

Садир Жапаровнинг жиноий ишлари

Садир Жапаровда судлангани бўйича икки жиноий иш бор эди. Ҳукуматни куч билан босиб олиш иши бўйича Жапаров ва ишнинг бошқа фигурантлари тўлиқ оқланган. Жапаров айбдор деб топилган гаровга олиш иши қайта терговга юборилган. Иш Бош прокуратурадан, кейин МХДҚнинг бош тергов бошқармасига тушгандан кейин бошқарма жиноят йўқлиги сабаб ишни ёпишга қарор қилган.

Шу сабаб Жапаров колониядан бўшатилгандан кейин раҳбарлик лавозимларини эгаллаб, президентлик сайловида қатнашиш учун имконият олган. Адвокат Нурбек Токтакунов Олий суднинг судьялари чиқарган қарорларнинг камида биттаси ноқонуний, демай Садир Жапаров президентликка қатнашишга ҳуқуқи йўқ эди деб ҳисоблайди.

У Олий суднинг 16-октябрдаги қарорини «ўзини-ўзи ошкор қилиб, шошилинч тайёрланган ҳужжат» деб атаб, «Олий суд қонуни бузиб, сиёсий қарор қабул қилди» деган.

Муддатсиз президентлик сайловининг натижаси

Марказий сайлов комиссияси 20-январда муддатсиз президентлик сайловининг натижаси қабул қилинганини маълум қилган. Унга кўра, номзод Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган. Сайлов 10-январда ўтган.

Жапаровнинг инаугурацияси 28-январга тайинланди. Кўкрак нишони ва штандарт топшириш маросими Бишкекдаги Токтогул Сатилганов номидаги Миллий филармонияда бўлади.