Бишкекдаги «Пур-Пур» ресторанида ёнғин чиқди

309

22-январга ўтар кечаси Бишкекда грузин ошхонасининг «Пур-Пур» ресторани ёниб кетди. ФҲМнинг хабарига кўра, ёнғинни ўчиришга икки ярим сота вақт кетган.

ФҲМ ёнғин ҳақида маълумот тунги соат 01:39да тушганини таъкидлади.

Муассасанинг маълумотига кўра, ондулин билан ёпилган, умумий 200 квадрат метрни эгаллаган ёғоч том, икки музлаткич, икки идиш ювувчи машина, икки электромеш ва шкаф куйиб кетган.

«Ўт ўчиришга сув ташувчи машиналар жалб қилинган. Ёнғин соат 02:10да чекловга олинган. 04:13да тўлиқ ўчирилган», — деб маълум қилишди ФҲМдан.