16 январда МСКда президентлик сайлови ва референдум вақтидаги қонунбузарликлар бўйича Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссияси (БҲСК) билан «Клооп»нинг вакилларини учрашуви бўлиб ўтди.
Улар «Клооп»нинг кузатувчилари Бишкекда рўйхатга олган қонунбузарликларнинг фото ва видео далилларини назоратга олди. Учрашувга Бишкекдаги бир қанча УШКнинг раислари ҳам қатнашишди.
«Клооп»нинг юристлари пойтахт ҳудудида бўлган 65 қоидабузарлик бўйича даъво аризасини ёзишган. Энг кўп учраган қонунбузарликларнинг бири бу АСУ ишламай қолган вақтда акт тузилмай, овоз бериш яширинлиги сақланмаганлиги ҳисобланади.
«Агар аппарат ўз функциясини 1 дақиқадан ортиқ вақтда бажармаса, 10 дақиқа ишламай қолса, бу ишдан чиқиш. Бу техника, биз буни қонунбузарлик деб ҳисобламаймиз. Бироқ УСК аъзоларининг техника ишдан чиққанлиги ҳақида акт тузмаганини қоида бузарлик деб ҳисоблаймиз. Қонун бўйича АСУ ишламай қолганда уни яна фойдаланиш тақиқланади. Бундай вазиятлар ҳам бор», — деб билдирди «Клооп»нинг юристи Фатима Якупбаева.
Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов АСУнинг натижаси юридик кучга эга эмаслигини айтди.
«Сайловнинг натижасини қўл билан санашдан кейингина чиқарамиз. Электрон урналарнинг натижаси дастлабки хулосани олиш учун керак», — деди Маматов.
Йиғилганлар қонунбузарликларнинг фото ва видеоларини тўлиқ кўриб чиқишди. Муҳокама натижасида «Клооп»нинг юристлари Бишкек ҳудудидаги сайлов участкаларидаги овоз беришнинг натижасини тўлиқ бекор қилиш талабини қайтаришди. 12 УШК раисининг ҳаракатини қонун бузиш деб топиш бўйича талабини қолдиришди.
«65 УШК ичидан 12 УСКнинг ишидаги қонунбузарликлар исботланди деб топилди. Улар бўйича УШК раисларининг ҳаракатини ноқонуний деб топиш талабини қолдирдик, натижасини бекор қилиш талабидан бош тортдик», — деб изоҳ берди Фатима Якупбаева учрашув бўйича.
Учрашув якунида Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссияси 11 УШК раисига тушунтириш ишларини олиб бориш қарорини қабул қилди.
“№1036 участкаси бўйича ҲСК аъзолари ишнинг материалларини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказмайдиган бўлди. Унда овоз беришнинг яширинлиги бузилган, видео далил бор, БҲСК буни тан олди», — деб қўшимча қилди Якупбаева.
«Клооп» сайловда Қирғизистон ҳудудларида рўйхатга олинган қонунбузарликлар бўйича ҳам шикоят қилиб, бугунги кунгача қонунбузарлик бўлган УШКларда сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаракатида. Уларни кўриб чиқиш куни белгиланган.
Сайловдаги қонунбузарликлар
Ўлкада 10 январда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум бўлди. «Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича 1500 қонунбузарлик ва бошқа воқеаларни рўйхатга олди.
Сайлов куни Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан қоидабузарлик ёки техник носозликлар ҳақида маълумотлар ҳар дақиқа сайин келиб тушди. Аниқ айтадиган бўлсак, 17 иш соати оралиғида 1500га яқин мандемли кўринишлар ва қоидабузарликлар бўйича маълумот келган. Ўлка бўйича очилган участкаларнинг камида 8%да қўпол қонунбузарликлар бўлган, улар сайлов натижаси бўйи шубҳа туғдирмоқда.
«Клооп»нинг кузатувчилари кўпроқ овоз бериш яширинлиги бузилганини билдиришган. Улар 420 марта қайд этилган. Демак, сайлов комиссиясининг аъзоси ёки нотаниш одам овоз бериш кабинасининг ёки автоматик ҳисоблаш урнасининг ёнига жуда яқин турган. Қонун бўйича улар урнадан 1,5 метр узоқ туриши керак. Айрим ҳолларда УСКнинг аъзолари бюллетенни суратга олиб, сайловчининг ўрнига бюллетенни бошқа одам солаётган фактларни кўрмаганга солишган.
Бундай ҳаракатлар натижасида сайловчи қонун томонидан кафолатланган тўлиқ яширин ҳолда ишонган номзодини сайлай олмаган.
Иккинчи марта кузатувчиларимиз автоматик урналар (АСУ) ишидаги қонунбузарликлар кўп бўлганини хабар қилишган. Қонун бўйича ҳар бир участкада техник носозликлар бўлса деб, яна бир қўшимча электрон урна ва икки аввалги ичи кўриниб турган тиниқ урна қўйилади.
Агар биринчи электрон урна бузилиб қолса, сайлов комиссиясининг аъзолари урна бузилганлиги ҳақида акт тузиб, иккинчисини қўйиши керак. Қўшимча олиб келинган иккинчи урна ҳам ишдан чиқса, унда ҳам акт тузилиб, оддий урнадан фойдаланилади. «Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича АСУнинг ишида 357 қонунбузарликни аниқлашган.
Кўп ҳолларда УСК аъзолари электрон урна бузилгани бўйича акт тузмай, аввалги урнани ўрнатиб, кейин бюллетенларни ўзбилармонлик билан электрон урнага (АСУ) солишган.
Айрим участкаларда электрон урналар ишдан чиққанда бюллетенлар урнанинг устига йиғилиб, кейинчалик УСК аъзолари уларни ўзлари солишган.