Республика штаби сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Учала ўлим ҳам Бишкекда қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда коронавирус юқтирган 1387 нафар киши вафот этган.
Бош штаб, шунингдек, охирги суткада 69 кишида вирус тасдиқланганлигини хабар қилди. Янги аниқланган ҳолатлар бўйича Бишкек ҳали ҳам етакчилик қилмоқда.
- Бишкек - 28;
- Иссиқкўл вилояти - 19;
- Чуй вилояти - 11;
- Ўш - 7;
- Жалолобод вилояти - 3;
- Ўш вилояти - 1.
Бош штаб маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 83178 коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, охирги суткада 110 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 79104 нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Шунингдек, республика штаби 18 январь ҳолатига кўра 790 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда, уларнинг 40 нафари реанимацияда, яна 244 нафари оғир аҳволда. Бундан ташқари, яна 967 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.