Ўш: Қилич Саркарбаев уй қамоғига чиқариб юборилди

288

Киличбек Саркарбаев уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди маълум қилди. Аввалроқ Саркарбаев 2021-йилнинг 16-февралигача икки ойга қамоққа олинади деб айтилган эди.

Килич Саркарбаев қалбаки паспорт олишда гумон қилиниб 17-декабрда ушланган. МХДҚ у 2006-йили «Қароқчилик» моддаси билан айбдор деб топилиб, бир йилга шартли кесилганини билдирган. Саркарбаев ўзининг судланганлиги ҳақидаги маълумотни яшириш мақсадида қалбаки ҳужжатлар билан умумий фуқаролик паспорт олгани айтилган.

У исмини ўзгартиргунча Килич Сулайманов Асилбекович бўлган. Ўзгартирилган паспорт билан Ўш шаҳар спорт қўмитаси раҳбарлигига келган.

Шунингдек МХДҚ Саркарбаев уюшган жиноий гуруҳ лидери «Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов билан яқин алоқаси борлигини маълум қилган. Бундан ташқари, кўплаган криминал жанжалларга қатнашгани айтилган.

Саркарбаев қамоққа олингандан кейин Ўш шаҳар мэриясининг спорт қўмитасининг раҳбари хизматидан бўшатилган.

Килич Саркарбаев ким?

Сакарбаев Ўш шаҳар мэриясининг спорт қўмитасини 2017-йилдан бери бошқариб келади.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан Саркарбаев 2019-йилнинг 22-сентябрида спортчи Тўлўгўн Рахманберди ўғлини келишмовчилик сабаб тўппонча билан отганини маълум қилган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «Танага оғир зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув ишлари бошланган.

Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, сон қисмига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан оға-ини эканини айтиб, тўппонча билан ўзини-ўзи отиб олганини билдирган. Саркарбаев ҳам спортчини отмаганини билдирган.

Бироқ спортчи 14-февралда президентга фейсбук орқали видео мурожаат йўллаб, уни Саркарбаев оёғига отганини билдирган. Бундан ташқари, у Саркарбаев Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматини раҳбари Мунарбек Сайпидинов билан бирга уни «ариза ёзма» деб қўрқитганини билдирган.

Саркарбаевнинг ўзи буни инкор қилиб, унга нисбатан бундай кўрсатма бериш ортида «кимларнидир манфаати бор» деган фикрни айтган.

Шу сабаб Саркарбаев жорий йилнинг 17-февралидан вақтинча ишдан четлатилиб, августда яна ишга қайтган. Ўш мэрияси Саркарбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан Қорасув туманидаги отишувга алоқаси йўқ деган ҳужжатларни олиб келганини маълум қилган.