Евросиё иқтисодий комиссиясининг матбуот хизмати билдиришича, 12- январда ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасида Пенсияни таъминлаш ҳақидаги шартнома кучга кирди.
Ҳужжат ишчиларнинг нафақасини ЕОИИ давлатларининг биридан иккинчисига экспорт қилиш тартибини ва механизмларини аниқлайди. Қабул қилинган шартномада пенсия ҳуқуқини аниқлаш учун иттифоққа кирган давлатлар ҳудудидаги иш стажини ҳисоблаш ҳам қаралган.
Бундан ташқари, ҳужжатда ўтиш даври қоидалари бор, улар шартнома куяга киргунча ва киргандан кейинги пенсия тўловларини тайинлаш ва тўлаб бериш қоидаларини аниқлайди. Бу вақтгача мазкур шартнома ЕОИИнинг барча давлатлари томонидан ратификациялангандан кейин пенсия тўловларини тўлай бошлаган ишчиларга тегишли экани маълум қилинган.
Нафақа шартномасига 2019 йилнинг декабрь ойида Санкт-Петербургда ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғинида қўл қўйилган. Бироқ ратификация бир йилга чўзилиб кетган.
Ҳужжат кучга киргунча, Россияда ишлаган қирғизистонликлар Россияни пенсия системасига пул тўлагани билан Россия ҳудудида нафақа ололмаган. Шунингдек тўккан пулини юртига экспорт қилолмаган.
Қирғизистон, Беларус ва Арманистон шартномани биринчилардан бўлиб ратификация қилган, Қозоғистон ва Россия ҳужжатни 2020 йилнинг ноябрь ойига ратификациялаган.