Жапаровни президентлик сайловидаги дастлабки ғалабаси билан кимлар табриклаб улгурди?

303

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ахмадзай 10 январда Садир Жапаровни дастлабки маълум бўлган натижа асосида муддатсиз президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Бу ҳақда Афғонистоннинг «Pajhwok Afghan News» янгиликлар портали твиттерга ёзган. Нашр Ғани Ахмадзай Жапаровга «чин дилдан табригини ва илиқ тилакларини» юборди деб билдирган.

«Президент Ғани Қирғизистонинг янги президентини лавозими остида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамланади деб ишонади», — деб ёзган «Pajhwok Afghan News».

Россия президенти Владимир Путин Садир Жапаровга ўз табригини 11 январда телеграмма орқали йўллади.

Путин Жапаровни президент қатори бажарган иши, «қирғиз-рус ҳамкорлигининг барча комплексини кўтаришга ёрдамлашади» деб ҳисоблайди.

«Муваффақият, мустаҳкам соғлик тилайман», — деб телеграммада ёзилган.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт-Токаев 11 январдаги телефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни давлат раҳбарини сайлашдаги дастлабки ғалабаси билан қутлаган.

«Касим-Жомарт Токаев [...] овоз беришнинг натижаси у таклиф қилган давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Қирғизистонни барқарор ривожланишини таъминлаш дастурини бутун халқ қўллаганини белгиси», – деб билдирган Токаевнинг матбуот хизмати.

Матбуот хизмати билдиришича, Токаев Жапаровни Қозоғистонга расмий иш сафари билан келиб кетишга чақирган. Жапаров таклифни қабул қилиб, уни президент қатори илк сафари қўшни Қозоғистонга бўлишини билдирган.

Қозоғистоннинг президенти бундан кейинги ҳамкорликни «қардош ҚОзоғистон билан дўстлик, бирдамлик ва стратегик ҳамкорлик йўналишида» давом эттирамиз ва бу бизнинг мамлакатларнинг манфаатига жавоб беради деган у.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати 11 январда у Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров билан «телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида» билдирган.

Матбуот хизматининг маълумоти бўйича, Мирзиёев Жапаровни «сайловдаги ишончли ғалабаси ва Қирғизистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтиши билан» қутлаган.

Жапаров Ўзбекистон президентига ва халқига «қардош Қирғизистонга ҳозирги замоннинг чақириқларини босиб ўтишда ва коронавирус пандемиясига қарши курашишдаги» ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Телефондаги суҳбатда томонлар кун тартибидаги икки томонлама масалаларни ва ҳудудий ҳамкорликни муҳокама қилган.

Садир Жапаровнинг сайлов штаби 12 январда Туркия республикасининг президенти Режеп Тайип Эрдоган ҳам Жапаровни Қирғизистон президентини сайлашдаги дастлабки ғалабаси билан табриклаганини билдирган.

«Бизни қардош халқлар ўртасидаги алоқаларни яқин дўстлик муносабатлари билан мустаҳкамлаган ҳамкорликни яхшилаш учун бундан кейин ҳам бирга ишлашга тайёрман», — деб таъкидлаган Эрдоган табригида.

Туркия президенти икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдириб, қирғиз халқига тинчлик ва ривож тилаган.

Турк тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгашининг бош котиби Багдад Амреев 11 январда Садир Жапаровни муддатсиз президентлик сайловидаги дастлабки ғалабаси билан Инстаграм саҳифасида табриклади.

«Қирғиз халқи янги президент сайлади. Мен Садир Нургожо ўғлининг ғалабасини инкор қилиб бўлмас ғалаба қатори қувонч билан қарши олдим. Бу ғалаба билан уни чин дилдан табриклайман», — деб ёзган Амреев.

У сиёсий инқироз бошида Жапаров билан учрашгани ҳақида айтиб, унда барқарорлик ва қонунийликни сақлаш ҳақида муҳокама бўлганини билдирган.

Амреев «турк мамлакаталари билан одатий алоқалар мустаҳкамланиб, келажак сари ташлаган қадамлари ишончли бўлади» деган умидда эканини айтган.

«Турк оламининг асосий қисми қирғиз халқига тинчлик, бирдамлик, дўстлик тилашди. Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қатори бу миссияни юқори даражада ва қадр-қиммат асосида бажаради деб ишонамиз. Шунингдек, турк мамлакатларининг анъанавий алоқасини мустаҳкамлаб, келажакка ишончли қадам ташлайди деган умиддамиз», — деб якунлаган турк кенгашининг бош котиби.

Буюк Британиянинг партиялараро парламент гуруҳининг Қирғизистондаги раиси, парламентнинг қуйи палатасининг аъзоси Боб Стюарт Садир Жапаровни 11 январда табриклади.

Дипломатик каналлар орқали юборилган хатда Стюарт «бу ажойиб ғалаба» эканини таъкидлаб, Жапаров бундай натижа билан «фахрланса бўлишини» айтган.

«Эшитишим бўйича, мен ҳам сизни ўзингиз Қирғизистондаги коррупция ишларига нисбатан қўллаган кучли позициянгизни табрикласам бўладими? Биз бу хабарни эшитиб, чексиз қувончда эканимизни Лондондан билдиришга рухсат беринг.

Мен сиз билан яқин орада кўришамиз деган умиддаман ва бу имкониятни сабрсизлик билан кутаман», — деб ёзган Буюк Британиянинг парламентнинг қуйи палатасининг аъзоси.

Боб Стюарт ҳукуматда турган Консерватив партиянинг аъзоси ва 2010 йилдан бери Буюк Британиянинг парламентнинг қуйи партиясининг депутати.

Америка Қўшма Штатларининг Қирғизистондаги элчилиги 11 январда қирғизистонликларни 10 январда ўтган президентлик сайловига фаол қатнашгани билан қутлаган.

Шунингдек у АҚШ Садир Жапаровни Қирғизистонни сайланган президенти қатори тан олишини билдирган.

«Биз янги сайланган президент Жапаров билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда демократик институтларни мустаҳкамлашда, иқтисодий ривожланиш, COVID-19 пандемиясига биргаликда қарши туриш, коррупция ва халқаро уюшган жиноятчилик билан курашишдаги ҳамкорликни кутяпмиз», — деб таъкидлаган элчилик.

Президент сайлови

Қирғизистоннинг муддатсиз президентлик сайлови 10 январда бошқарув системасини танлаш бўйича референдум билан бир кунда ўтган. Қирғизистонликлар парламент ёки президентлик бошқарув формасини ёки икки вариантга ҳам қарши овоз бериши керак.

12 январнинг тонгида қўлда саналган маълумотлар асосида муддатсиз президентлик сайловининг ва бошқарув системасини танлаш бўйича референдум сайловчилар овозининг 96% саналган.

Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича номзод Садир Жапаров 81,56% овозга эга бўлган, автоматлаштирилган электрон урналарнинг маълумоти бўйича у 79,16% овоз олган. Жапаровни 1 млндан ортиқ фуқаро қўллаган.

Шунингдек, президентлик бошқарув системасини қўллаганларнинг сони ҳам ўсган, сайловчиларнинг 83,29%и овоз берган. АСУнинг натижаси бўйича референдумга қатнашганларнинг 80,93%и овозини юқорида айтилган форма учун беришган.

Қўл саноқларининг натижаси бўйича сайловга келганларнинг сони кескин камайган. Президентлик сайловида 39,27%нинг ўрнига 34,71%ни, референдумда — 39,43% ўрнига 33,86%ни тузган.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейинги матбуот анжуманида Жапаров “80%дан ортиқ овозга эга бўлишини кутмаганини» билдирган.

«Ҳурматли қирғизистонликлар, овозингиз учун миннатдорчилик билдираман», — деган Жапаров, фақат 50-60% овоз оламан деб кутганини қўшимча қилган.