Ўш ВИИБининг матбуот хизмати Қорақулжа туманида милиция ходимларига ўқ отилганини маълум қилди. Икки киши яраланиб, касалхонага етказилган.
ИИБдан билдирилишича, 13 январга ўтар кечаси осиё миллатига мансуб номаълум киши 16-калибрдаги милтиқ билан вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича милиция нозири, кичик лейтенантни отган. Милиция ходими бу вақтда «Нива» русумидаги машинада ўтирган бўлган. Милиционернинг елкасига ўқ тегиб, яраланган.
«Бири милтиқ тақаганда милиционер чап бериб, қочишга улгурган. Отилган ўқ машинанинг олд ойнасини тешиб ўтган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, воқеа бўлган жойга тез орада Қорақулжа ТИИБнинг тезкор тергов гуруҳи ходимлари келган.
Терговчиларнинг бири машинага чиқаётганда номаълум киши улар томонга ўқ отган. Ўқ терговчининг елкасига теккан. Шунда милиция ходими табель қуроли билан ҳужум қилган одамга ўқ отган. Бироқ гумондор воқеа жойдан қочиб кетган.
Ярадор бўлганлар маҳаллий касалхонага етказилган. Қорақулжа тумани ҳудудида «Қўлга олиш» режаси эълон қилиниб, айрим қишлоқларда постлар қўйилган.
Милиция ходимлари гумондорни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чора кўрмоқда. Факт ЖУРга рўйхатга олиниб, «Одам ҳаётига хавф солиш» моддаси асосида текширув бошланди.