Садир Жапаров журналистларга тазйиқ қандай ҳолатда бўлмаслигини айтди

292

Президентлик сайловида энг кўп овоз олган Садир Жапаров 10-январдаги матбуот анжуманида «Азаттык» радиосидан унинг сўзларини «ўзгартирмасликни» сўради. У сайловгача «нашрнинг сўзини кесиб олиб, халқ фикрини бўлишга ҳаракат қилди» дейди.

«Сайлов вақтида кўп гувоҳ бўлдим. Менинг сўзларимни қирқиб, кейин ўзлари изоҳ бериб, бошқа томонга буришга, халқнинг фикрини тескари томонга буришга ҳаракат қилган ҳолатлар бўлди», — деди у.

Лекин нашрнинг журналисти Токтосун Шамбетовнинг «бу маълумотга фактингиз борми?» деган саволига Жапаров аниқ  жавоб берилмаган.

Бошқа журналистнинг «Танқидий фикрлар билдирган оммавий ахброт воситаларига босиб ўтказмайсизми?» деган саволига у «агар холис ёзсангиз таъқиб бўлмайди» деб қўрқитди.

«Бироқ мен сизлардан илтимос қиламан. Менинг сўзим бўладими ёки бошқа сиёсатчими, ҳукумат аъзоларими, сўзларини қирқиб, ўзингизнинг изоҳингиз билан бошқа томонга бурмай, икки томонлама холис фикр билдирсангиз, ҳеч қандай таъқиб бўлмайди», — деди у.

Бироқ у «сўз эркинлигини тўлиқ ҳимоя қилишга» ваъда берди.

Бу вақтгача Жапаров ҳукуматни вақтинча бошқарганда журналистларга «сизлар тўртинчи ҳокимятсизлар, сизларга кўп нарса боғлиқ, тўғри маълумот беришингиз керак» деб мурожаат қилиб, мемларга ва карикатураларга қарши эмаслигини билдирган эди.

Садир Жапаров ва «Азаттык»

Жапаров «Азаттык» нашрини биринчи марта танқид қилмаяпти. У 10-ноябрда Region телеканалига берган интервьюсида «Азаттык» унинг барча сўзларини ўзгартириб, шу билан ўқувчиларга нотўғри маълумот бераётганини билдирган.

10-октябрда ўтган матбуот анжуманида «Азаттык» журналистининг Жапаров тарафдорлари томонидан босим бўлаётгани ҳақидаги саволига жавоб бериб, журналистлар бунга ўзлари айбдорлигини айтган.

«Фактларни унча-мунча ўзгартиряпсизлар. Балки шунинг учун шундай қилса [қўрқитишса] керак. Бошқа журналистларга ҳеч қандай босим бўлмади. Бу [журналистлар] фейк маълумотларни тарқатгани учун бўлмоқда», — деган Жапаров.

Кейинчалик Қирғизистондаги журналистлар ва мустақил медиа ташкилотлар Жапаровнинг сўзларидан хавотирга тушишган — улар Жапаров матбуот эркинлигига хавф солмоқда деб ҳисоблашган.

Шунингдек, медиа ташкилотлар Жапаровнинг билдирувини анча хавфли ва масъулиятсизлик деб атаб, Жапаровни «Азаттык»нинг журналистларини танқид қилишни тўхтатишга ва Қирғизистондаги матбуот эркинлигини тан олишга чақиришган.