Коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган транспорт вазирлигининг статс-котиби Эрмек Мамиркалиев қўйилган айбни тан олди. 9-январда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди томонидан унинг эҳтиёт чораси қаралиб, судья уни уй қамоғига чиқариш қарорини қабул қилди.
Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.
«9-январда Мамиркалиев давлатга келтирган зарарнинг 2, 5 млн сомини ўз ихтиёри билан тўлаб берди», — деб маълум қилишди муассасадан.
Мамиркалиев транспорт вазирлигининг статс-котиби бўлиб 2019-йили сентябрда тайинланган.
Шунингдек, судгача бўлган текширув асосида Молия полицияси 30га яқин турли хизматдаги амалдорларни жиноий жавобгарликка тортганини қўшимча қилди. Мазкур коррупция схемаси бўйича келтирилган зарар 20 млн сомни тузган.
Молия полицияси юқоридаги сумманинг деярли ҳаммаси қайтарилди деб ишонтиради.
Транспорт вазирлигининг ходимларини ушлаш
Финпол 2020-йилнинг май ойида Бишкек — Ўш йўлидаги «Сосновка» ва «Кара-Кол» ўтказиш пунктларида коррупция схемалари аниқланганини билдирган. Бу иш бўйича Бишкек — Ўш йўлининг давлат дирекциясини уч ходими қўлга олиниб, давлатга келтирилган зарар ўнлаб миллион сомга баҳоланган.
Шундан сўнг июнь ойида мазкур иш бўйича Транспорт ва йўл вазирлигининг тузум бўлинмаларининг яна 12 масъул ходими коррупцияда гумон қилиб ушланган. Унда коррупция схемасидан келтирилган зиённинг миқдори 20 млн сомдан ошиб кетиши мумкинлиги айтилган.
Бу қўлга олишлардан кейин финпол коррупция схемасига мазкур вазирликнинг ва бошқа муассасаларнинг юқори лавозимдаги одамларининг алоқаси бор-йўқлигини текшира бошлаган.