Адахан Мадумаров овоз берувчи участканинг манзили ўзгариб кетгани маълум бўлди

289
Адахан Мадумаров. Сурат: «Азаттык»

Президентликка номзод, «Бутун Қирғизистон» («Яхлит Қирғизистон») сиёсий партиясининг лидери Адахан Мадумаров овоз берувчи Бишкек шаҳридаги №1211 сайлов участкасининг манзили ўзгарди. Бу ҳақда «Кактус» нашри маълум қилди.

«Мадумаров доим Архитектура-қурилиш коллежида жойлашган №1211 сайлов участкасида овоз берган. У мазкур манзилдаги сайлов участкасига келганда, участок №29-мактабга жилгани аниқланган», — деб маълум қилди мазкур нашр.

Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов №1211 сайлов участкаси парламент сайловидан кейин жилдирилганини билдирди. Шунингдек у МСК тайёрланган харитада мазкур участканинг жилдирилгани маълум қилинмаган деган.

«Азаттык» нашрининг мухбирлари мазкур участкага борган вақтда сайлов участкаси № 29-мактабга жилгани бўйича эълон ёпиштиришаётганига гувоҳ бўлишган.

Сурат: Айбек Бийбосунов

Қирғизистонда муддатсиз президентлик сайлови ва давлат бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ўтмоқда. Президентлик сайловига 17 номзод қатнашяпти. Шунингдек қирғизистонликлар президентлик ёки парламент бошқарув формасини танлашади ёки ҳаммасига қарши овоз бера олишади.

Президентни сайлашда Адахан Мадумаров президентликка номзод Садир Жапаровнинг асосий рақиби.